islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўқишга қайта тиклаш ва диплом бериш учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти қайта тиклаш ва зарур ҳолларда узоқ йиллар олдин диний таълим муассасасини тамомлаб, диплом олмаган шахсларга диплом бериш масалалари бўйича ишчи гуруҳ 2020 йил 15 июлдан 5 августга аризалар қабул қилишини эълон қилган эди.

Коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган вазиятни инобатга олиб, ўқишни қайта тиклаш ва диплом бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш онлайн шаклда ташкил этилди. Аризалар қабул қилиш 2020 йил 5 август куни тўхтатилди.

Талабалар ўқишини қайта тиклаш ва диплом бериш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 2 октябрдаги 01А/152-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабаларини ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва талабалар сафидан четлатиш тўғрисида” Низомга мувофиқ амалга оширилди.

ЭСЛАТМА

Ишчи гуруҳ кўриб чиқилган ва етарли асосга эга бўлган ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Махсус комиссиясига тақдим этади. Ўз навбатида Махсус комиссияси аризаларни 10 августдан 25 августга қадар кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

Ўқишдан четлатилганлигига 5 йилдан ортиқ муддат бўлган шахснинг ўқиган давридаги фанлар билан амалдаги ўқув режадаги фанлар бўйича фарқлар 4 тадан ошган тақдирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Махсус комиссияси бир семестр ёки бир курс пастга қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилиши мумкин.

Фуқароларнинг ўқиган даври учун ўқув шаклидан қатъи назар, талабалар сафига қайта тиклаш кундузги таълим шаклига тўлов-контракт асосида рухсат этилади.

169330cookie-checkЎқишга қайта тиклаш ва диплом бериш учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: