islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳар бир фуқаронинг соғлиғи ва ҳаёти биз учун муҳим – Президент

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда мамлакатимизда пандемия билан боғлиқ вазият таҳлил қилинди:

❗️«Такрор ва такрор айтаман: ҳар бир фуқаронинг соғлиғи ва ҳаёти биз учун муҳим. Биз халқимизни коронавирус балосидан асраб қолиш учун барча куч-имкониятларни ишга солаяпмиз, жаҳондаги энг илғор даволаш тажрибаларини олиб келаяпмиз» — деди давлат раҳбари.

🦠 Халқимиз ортиқча қийналмаслиги учун, фуқароларимизнинг мурожаатларидан келиб чиқиб карантин талаблари юмшатилгани, лекин энди аҳоли жамоат жойларида кўпроқ бўлиши сабабли COVID-19 тарқалиши хавфи сезиларли даражада ошиши ҳам эслатиб ўтилди.

Шу боис, одамларга янада масъулиятли бўлиб, ўзларини ва яқинларини вирусдан ҳимоя қилиш бўйича талабларга қатъий амал қилишлари кераклигини тушунтириш лозимлиги айтилди.

❗️«Темир интизом» — ҳаммамиз учун энг биринчи масала бўлиб қолиши керак. Корхоналар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва қурилиш майдонлари, транспорт ва жамоат жойларида ҳам ушбу талабларга қатъий амал қилиш зарур», — деди Президент.

@koronavirusinfouz

171510cookie-checkҲар бир фуқаронинг соғлиғи ва ҳаёти биз учун муҳим – Президент

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: