islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ – БУЮК ХУЛҚ СОҲИБИ

Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога дуруду салавотлар бўлсин.

2017 йил 6 декабрь куни Тошкент ислом институтида “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – буюк хулқ соҳиби” шиори остида Ислом тарихи (сийрат) фанидан 3-курс талабалари ўртасида мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими ходими С.Шерхонов, Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, институт ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори И.Аҳроров ҳамда институт устоз ва талабалари иштирок этишди.

Мусоқа иштирокчилари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Мусобақада 3-курсдан тўртта гуруҳ иштирок этди. Ҳар бир гуруҳда уч нафар талаба қатнашди.

Мусобақа Қуръони карим тиловати билан бошланди. 4 та шарт бўйича давом этган мусобақа қизғин давом этди.

Тадбирда иштирок этган гуруҳлар мусобақа шартлари бўйича тўплаган балларидан келиб чиқиб, қуйидаги ўринларни эгалладилар:

1-ўрин: 3-д курс талабалари 186 балл;

2-ўрин: 3-б курс талабалари 173 балл;

3-ўрин: 3-г курс талабалари 170 балл.

Мусобақа ғолиблари Тошкент ислом институти раҳбарияти томонидан тайёрланган қимматбаҳо  мукофотлар билан, қолган гуруҳлар эса эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Диний фанлар” кафедраси ходими Абдуллоҳ Қосим

17280cookie-checkРАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ – БУЮК ХУЛҚ СОҲИБИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: