Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўтслиги (МДҲ) республикалари Қуръон ҳофизлари иштирокида ўтказиладиган I Халқаро Қуръони карим мусобақасида қатнашиш учун Бишкек шаҳрига жўнаб кетди.
Ушбу мусобақа “Қуръон баҳори” шиори остида 2021 йилнинг 30 октябрь куни Бишкек шаҳридаги Имом Сарахсий номидаги Марказий жоме масжидда ўтказилади. Унда МДҲ давлатларидан келган Қуръон қорилари тажвид қоидаси асосида Қуръони каримни ёддан ўқиб бериш бўйича мусобақалашади.
Фурсатдан фойдаланиб талабамиз Ҳабибуллоҳ қорига Аллоҳдан муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз.