islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Битиб қўйилган тақдир билан инсонга берилган ихтиёр ўзаро мувофиқми?

Савол:

Маълумки, Аллоҳ таоло туғилган вақтимиздан токи вафот этгунимизча бўлган тақдиримизни ёзиб, битиб қўйган, нега унда биз Аллоҳ таолога дуо қиламиз? Аллоҳ таоло дуо сабабли тақдирни ўзгартириши қандай бўлади?

Жавоб:
Аллоҳнинг тавфиқи билан айтаманки, Аллоҳ бўлиб ўтган ва энди бўладиган нарсаларни билади. Бу Аллоҳ таъолонинг сифати. Биз эса бўлиб ўтган нарсаларни ҳам, энди бўладиган нарсаларни ҳам билмаймиз, бу бизнинг бандачилик сифатимиз.
Бизга қилмоқчи бўлган феълларимиз, амалимизда ихтиёр берилган ва ана шу қилган феълимизга нисбатан ҳисоб берамиз. Шундай экан, биз ўзимиз ихтиёр қилган нарсани ва ўзимиз хоҳлаган нарсани Аллоҳ таолонинг илми асосида ирода қиламиз ва бажарамиз. Лекин Аллоҳнинг илоҳ эканлиги бизнинг ихтиёр қилган ва хоҳлаган нарсаларимизни билишини тақозо этади. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг азалий илмида ҳар бир нарсани “мана бундай бўлади” деб, уни қандай бўлишигача тақдир қилиб битиб қўйган, шу билан бирга бизнинг дуоларимиз сабабли у қандай бўлишини ҳам тақдир қилиб қўйган. Буларнинг барчаси “Халқ қилиш” сифати каби Аллоҳ таолонинг “Илм” сифатига қайтади.
Хулоса шуки, бизнинг зиммамизда Роббимизга дуо қилиб ўзи бизга ваъда берганидек ўзи ирода қилган нарсани сўраши лозим.
Валлоҳу аълам!

Доктор Салоҳ Абул Ҳожнинг фатволари асосида

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси

ўқитувчиси Неъматуллоҳ Раҳимов тайёрлади

287330cookie-checkБитиб қўйилган тақдир билан инсонга берилган ихтиёр ўзаро мувофиқми?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: