islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мунозара майдонида: таҳлил, таклиф ва тавсиялар

Республика Маънавият ва маърифат марказида “Янги Ўзбекистонннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусидаги онлайн ўқув-семинар “Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг аъзолари, олимлар, зиёлилар, олий таълим муассасаларининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари, туман-шаҳар халқ таълими бўлим мудирлари иштирокида ўз ишини давом эттирди. Мазкур анжуманда Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров “Ижтимоий маконда ахборотдан фойдаланиш маданияти, мафкуравий таҳдидлар ва уларни бартараф қилиш масалалари” мавзусида маъруза билан иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да келтирилган “Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш” ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишда мамлакатимизда кечаётган жараёнларга прогматик ёндашув лозимлиги таъкидланди.

Ўқув-семинарда “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг долзарб масалалари”, “Ижтимоий маконда ахборотдан фойдаланиш маданияти, мафкуравий таҳдидлар ва уларни бартараф қилиш масалалари”, “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда маънавий-маърифий тарғибот тадбирларининг ўрни” каби мавзуларда маърузалар қилинди. Сўзга чиққанлар томонидан тарғибот тадбирларини қандай ташкил этиш кераклиги, унинг самарадорлигини янада ошириш, бу борада ҳар бир аудиториянинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ёндашиш лозимлиги таъкидланди.

Очиқ мулоқот давомида жойлардан онлайн қатнашаётган тарғиботчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари ҳам тингланди. Нотиқлар томонидан мавзулар чуқур таҳлил этилиб, келгусида тарғибот жараёнларини янгича ёндашув ва методларни самарали қўллаш борасида тавсиялар берилди.

 

287090cookie-checkМунозара майдонида: таҳлил, таклиф ва тавсиялар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: