islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Усмон розияллоҳу анҳу

Усмон р.а ҳақларида Набий (с.а.в) шундай: “Фаришталар ҳаё қиладиган одамдан мен ҳаё қилмас эканманми?!”, дедилар. (Муслим ривоят қилган)

У кишининг тўлиқ исмлари Усмон ибн Аффон ибн Абдул Осс ибн Умайя ибн Абдушшамс ибн Абдуманноф ибн Қусой.

Оналари Арва бинти Ҳузайр ибн Робия ибн Ҳабиб ибн Кусой.

У кишининг оналарининг оналари Пайғамбар (с.а.в.) нинг аммалари Байзаа бинти Абдулмутталибдир.

Усмон (р.а.) нинг насаблари Пайғамбар (с.а.в.) нинг насаблари билан ҳам ота тарафдан, ҳам она тарафдан бирлашади.

Усмон (р.а.) машҳур “Фил ҳодисаси” дан олти йил кейин Тоиф шаҳрида таваллуд топганлар. Демак, у киши Пайғамбар (с.а.в.) дан олти ёш кичик бўладилар.

У кишининг оталари Макканинг энг бой тижоратчиларидан эди. Катта тижоратчининг ўғли Усмон ҳам катта тижоратчи бўлдилар.

Ибн Асокирнинг ривоят қилишича, Усмон ибн Аффон (р.а.) ўрта бўйли,  яъни новча ҳам, пакана ҳам эмас, чиройли юзли, оппоқ, яноқлари қизғиш, юзида чечакдан қолган излар бор, серсоқол, икки елкаси кенг, билаклари узун, олд тишлари энг узун одамлардан эди. Тилло тиш қўйдирган эди.

Ибн Асокирнинг бошқа ривоятларида “Усмон ибн Аффон (р.а.) ни кўрганман. Ҳеч қачон ундан кўра чиройлироқ эркак ёки аёлни кўрганим йўқ”.

Шу билан бирга, у киши ёшликларидан гўзал ахлоқлар, олий инсоний фазилатларга одатланиб бордилар. У киши ўта ҳаёли ва иффатли зот эдилар. Мазкур сифатлар билан бир қаторда, у киши жуда ҳам саҳий эдилар, ўз қавмларига хайр-эҳсонни кўПайғамбар (с.а.в.) қилар эдилар. Шундай қилиб, Усмон ибн Аффон (р.а.) ёшлик даврларидаёқ ўз қавмлари Бани Умайя ичида катта обрўга эга бўлган эдилар.

У кишининг Исломга келишларининг тарихи Тарихчиларнинг таъкидлашларича, ҳазрати Усмон (р.а.) Муҳаммад (с.а.в.) нинг Пайғамбарликлари ҳақида биринчи бўлиб холаларидан эшитганлар:

“Бир куни Усмон кўчадан уйига келса, холаси Саъда бинти Курайз ўтирган экан. У қавмнинг коҳинаси бўлиб, рамлга хат чизишни (фол очишни) ўрганган эди.

Бу нарса юлдузларга қараб хабар айтишга ўхшаган иш эди. У аёл ўз синглисининг ўғли Усмоннинг кўркам, хушсурат, гўзал, оқсариқ, жингалаксоч бўлиб келаётганини кўриб, бир қанча сўларни айта бошлади.

Холасининг бу гапларидан ажабланган Усмон унга қараб: “Хола, нималар демоқдасиз?” деди. Кейин Холалари ўрнидан туриб, уйи томон равона бўлди. Саъдаанинг сўзлари Усмоннинг қалбига ўрнашиб қолди. У Абу Бакр билан тез-тез учрашиб турар эди. Унинг олдига борди. У ёлғиз ўтирган экан. Усмон бориб, унга яқин ўтирди. Абу Бакр Усмоннинг ўйга толганини кўриб, унга нима бўлганини сўради. У холасидан эшитганларини айтиб берди.

Шунда Абу Бакр унга қараб:

“Тўғри айтасан. Аллоҳга қасамки, худди шундоқ эй Абу Бакр”, деди Усмон.

“Ундай бўлса холанг сенга тўғри айтибди. Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. Аллоҳ уни Ўз Пайғамбарлиги ила халойиққа юборди. Унинг олдига бориб, гапларига қулоқ солишни истайсанми?” деди у.

“Ҳа”, деди Усмон”.

Шундай қилиб Усмон (р.а.) Абу Бакрнинг тарғиботлари билан мусулмон бўлганлар

302-гуруҳ талабаси Махкамов Миркамол

310420cookie-checkУсмон розияллоҳу анҳу

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: