islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ИСТИЖРОР САВДОСИ

ИСТИЖРОР САВДОСИ

“Истижрор” сўзи луғатда “секин судрамоқ, олмоқ” каби маъноларни ифода қилади.

Шариат истилоҳида еса, киши дўкондан рўзғорга керак нарсаларини савдолашмасдан, ийжоб-қабул қилмасдан олиб туришидир.

Истижрорнинг савдосининг ҳукми борасида ҳукми мазҳаблар ўртасида фарқли қарашлар бор. Ҳанафий мазҳабимизда истеҳсонан жоиз.

Истижрорнинг икки хил тури бор:

1. Охирида битта қилиб тўлов қилиш;
2. Олдиндан пул ўтказиб қўйиш;

Охириди битта қилиб тўлов қилинадиганистижрорнинг бир нечта кўриниши бор:

А. Бунда сотувчи харидор ундан нарса олаётганда ҳар гал олинган нарсаларнинг нархини айтади ёки олинган маҳсулотнинг нархи икки томонга ҳам аниқ бўлади. Таотий савдосини жоиз дейдиганлар наздида, истижрорнинг бу кўриниши жоиз ҳисобланади. Чунки бу ҳолатда савдо таотийга кўра амалга ошди.

Б. Ҳар гал олинган маҳсулот нархи айтиб ўтирилмайди. Лекин икки томон бозор нархи билан ҳисоб-китоб қилишга келишиб олишган бўлади. Бунда ҳам агар бозор нархини аниқлаш имкони бор нарсалар бўлса, жоиз ҳисобланади. Чунки бунда охирида низо келиб чиқмайди.

С. Бу ҳолатда олинган маҳсулотнинг нархи аниқ бўлмайди. Балки, бетартиб ҳолатда, тахминий савдо қилаверишади. Бу ҳолатдаги истижрорнинг жоиз емаслигида хилоф йўқ. Чунки бунда охир-оқибат низо келиб чиқади.

Олдиндан пул ўтказиб қўйиб истижрор қилиш

Истижрорнинг бу турини икки жиҳатданкўриб чиқамиз:

1. Олинган маҳсулотнинг нархи аниқ ёки ноаниқ бўлиши.

Бу жиҳатдан биринчи турдаги истижрор билан ҳолатлари ва ҳукмлари бир хил.

2. Олдиндан ўтказиб қўйилган маблағ нима деб эътибор қилиниши.

Бу маблағ маҳсулотнинг пулини олдиндан тўлаш дейиладими, ёки сотувчига берилган омонатми, ё қарзми?

Агар бу маблағни маҳсулотнинг пулини олдиндан тўлаб қўйиш деб қаралса, бунинг жоиз бўлиши учун икки шарти бор:

1. Сотувчига пулни олдиндан тўлов қилаётганда оладиган маҳсулотининг миқдори ва сифатлари аниқ бўлиши керак.
2. Ёки маҳсулот салам ё истисноъ ақдини қилиш мумкин бўладиган нарса бўлиши керак.

Воқеъликда еса, бундай бўлмайди. Демак, буни оладиган маҳсулотининг пулини олдиндан тўлаш, деб қараш тўғри бўлмайди.

Агар, сотувчига берилган омонат, харидор ҳар сафар нарса олганда ўша омомнатга қўйган пулидан ишлатган бўлади, десак, сотувчи бу пулларни тасарруф қилмаслиги лозим бўлади. Чунки омонат қўйилган киши омонатни шахсий эҳтиёжларига сарфлаши жоиз емас.

Агар, буни харидор сотувчига берган карздейдиган бўлсак, шунда сотувчи уни тасарруф қилиши мумкин. Лекин бунда ҳам бир муаммо келиб чиқади. Бу ерда кейин савдо қилиш шарт қилиб, қарз бераётган бўлиб қолади. Бундай шарт қўйиш еса, ақдини фосидга айлантиради.

Лекин, истижрор ҳақида баҳс юритган фуқаҳоларимиз бу жиҳатига тўхталмаганлар. Бу ҳолатда истилоҳий қарз бериш бўлаётган бўлса да, аслида бу ҳисоб-китоб қилиш учун олдиндан тўлов қилишдир. Шунинг учун бу муаммоси бартараф бўлади.

Истижрорнинг бугунги кунимизда  кенг кўллинилаётган турларидан бири бу – газета, журналлар обунасидир. Бунда обуна бўлаётган киши бир йиллик обуна пулини йилнинг бошида тўлов қилади. Кейин еса, ҳар ҳафта ёки ҳар ойда унга обуна бўлган газета-журналлари етказиб бериб турилади. Оладиган ҳар бир газета-журналнинг нархи обуначига маълум бўлади. Тўланган маблағ нашриётнинг ҳисобида қарз сифатида туради. Газетанинг ҳар бир сони обуначига етиб келганда савдо боғланади. Мабодо, йил давомида газета чиқмай қоладиган бўлса, маблағнинг қолгани обуначига қайтариб беришни нашриёт зиммасига олган бўлади.

Хулоса қилишимиз мумкинки, фуқаҳоларимиз истижрорнинг иккала турини ҳам жоиз, деганлар. Юқорида зикр қилганимиз низога олиб келадиган ҳолатлари бундан мустасно.

Нажиматдинов Караматдин 4-курс талабаси

310400cookie-checkИСТИЖРОР САВДОСИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: