islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Қўрқинчли кун»

يوم رهيب

29-савол: Аллоҳ таоло айтади:

وَقَالَ الْإِنْسَانُ مَا لَهَا ۝  يَوْمَئِذٍ تُحَدِّثُ أَخْبَارَهَا

«Ва инсон: «Унга нима бўлди?! деса… Ўша кунда у (ер) ўз хабарини айтадир» (Залзала сураси, 3, 4-оятлар).

Бунинг тафсири қандай?

29-жавоб: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оятни ўқидилар. Шунда ўтирганлар «Аллоҳ ва Росули билувчироқдир», дейишди. У Зот: «Унинг (ернинг) хабари ҳар бир банда ва ҳар бир умматга унинг устида фалон-фалон кунлари шундай-шундай ишларни қилдилар, деб гувоҳлик беришидир. Мана шу унинг хабаридир», дедилар.

318000cookie-check«Қўрқинчли кун»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: