islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Фақат Аллоҳдан бир ип ва инсонлардан бир ип

الا بحبل من الله و حبل من الناس

57савол: Аллоҳ таоло айтади:

ضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ الذِّلَّةُ أَيْنَ مَا ثُقِفُوا إِلَّا بِحَبْلٍ مِنَ اللَّهِ وَحَبْلٍ مِنَ النَّاسِ

«Аллоҳ ипи бўлмаса ёки одамлар ипи бўлмаса, уларга қаерда бўлсалар ҳам, хорлик битилди» (Оли Имрон сураси, 112-оят). 

«ايْنَ مَا ثَقِفُوا»нинг маъноси нима?

«بِحَبْلِ مِنَ الله» нинг маъноси нима?

«و حَبْل مِنَ النَّاسِ»нинг маъноси нима?

57жавоб: «ايْنَ مَا ثَقِفُوا»нинг маъноси: яъни, улар қаерда мавжуд бўлсалар ҳам, қайси замонда яшасалар ҳам, қай маконда турсалар ҳам, улар хордирлар, бу хорлик уларга аниқ қилингандир, бу хорлик уларга аваалдан муқаррардир, бу қаттиқ зарба ва қатъий ҳукмдир, жиноятларининг ва разолатларининг жазосидир.

« إِلَّا بِحَبْلٍ مِنَ اللَّهِ» нинг маъноси: ҳозирда яҳудийларга берилган Аллоҳнинг ипи, у Аллоҳ таолонинг тақдиридир ва кескин хоҳишидир. Чунки, Аллоҳ таоло уларни жуда қисқа бир муддат салтанатда, давлатда, бошқарувда бўлишларини тақдир қилди. Бу даврда улар залолат билан машғул бўлдилар, фасод ва бузғунчилик қилдилар, шундан кейин Аллоҳнинг суннати  бўлади содир бўлади, ўша салтанат ва давлат заволга юз тутади. Кейин улардан имконият ва бошқарув ипи кесилади ва улар абадий хорликка, абадий йўқликка ва абадий разолатга қайтадилар. Бу ип уларга Аллоҳ тарафидан Ўзининг изни ила Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бир муддатга қадар берилгандир ва яқинда Аллоҳ Ўзи хоҳлаган вақтда у ипни кесади.

« وَحَبْلٍ مِنَ النَّاسِ»нинг маъноси: бу иккинчи ип бўлиб, у ҳозирда мавжуд бўлган яҳудийларга берилгандирки, у инсонлар тарафидан келмоқда. Бу нарса, инсонлар уларнинг хизматларини бажаришида, режаларининг амалга оширишида ва уларга ёрдам беришларида гавдаланади.

Ҳозирда яҳудийларга узатилган бу иплар, ҳақиқат нуқтаи-назаридан қаралганда, заиф, нозик, якка бир ипдир ва бу ип уларнинг ёрдамчилари, кўмакчилари, малайлари ва ҳатто душманлари тарафидан узатилгандир.

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади.

370210cookie-checkФақат Аллоҳдан бир ип ва инсонлардан бир ип

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: