Тошкент ислом институти Касаба уюшма қўмитасининг 2023 йилги фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Мажлисда ўтган йили амалга оширилган ишлар юзасида ҳисобот тингланди ва 2024 йилда бажарилиши режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди.
Тошкент ислом институти Касаба уюшмаси қўмитаси 2021 йили ташкил этилган. Касаба уюшмаси қўмитасининг таркибий тузилмасига мувофиқ кафедра ва бўлимлар тавсиясига кўра 19 нафар вакил – делегат сайланган.
Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши тавсиясига мувофиқ 2023-2025 йил учун янги таҳрирдаги жамоа шартномаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Шунингдек, 2024 йил учун Касаба уюшмаси қўмитасининг таркибий тузилмаси ва йиллик ҳаражатлар сметаси ишлаб чиқилди.
Касаба уюшмаси раиси, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс Шожалилов, раис ўринбосари, Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими бошлиғи Маъмуржон Мамаюсупов ҳисобланади.
Касаба уюшмаси қўмитаси Тафтиш ҳайъати, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар, Спорт, соғломлаштириш ва экотуризм масалалари, Аёл-қизлар масалалари, Молиявий, иқтисодий ва рағбат, Меҳнат низолари ва ижтимоий муҳофаза, Меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги масалаллари каби йўналишларда фаолият юритади.
Касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобидан тўлиқ ёки маълум қисм маблағларини қоплаб бериш орқали аризаларига мувофиқ профессор-ўқитувчилар, ходимлар, уларнинг оила аъзолари ва фарзандлари “Living Stone” дам олиш маскани, Ботаника, Бўстон, Оқтош-Шаббода, Угом каби санаторияларда соғлиқларини тикладилар, дам олдилар.
Муҳим саналар, қўмита режасидаги тадбирлар доирасида ўтказилган мусобақалар, кўрик-танловлар ташкилий ишлари ва ғолибларни рағбатлантириш касаба уюшмаси сметасига мувофиқ молиялаштирилди.
ТИИ Ахборот-ресурс маркази учун китоблар, институтда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун анжомлар, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун моддий ёрдам, Касаба уюшмаси қўмитаси фаолларига мукофотлар учун сарф-ҳаражат қилинди.
11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни муносабати билан шахмат, шашка, стол тенниси, кураш ва тош кўтариш спорт турлари бўйича профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўртасида мусобақа ўтказилди.
Аёл-қизларни рағбатлантириш, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўртасида баҳорги анъанавий футбол турнирини ўтказиш, қиш ва ёз мавсумларида Бўстонлиқ туманидаги тоғ масканларида дам олишни ташкил этишнинг йўналишлари, институтда спорт анжомларини босқичма-босқич шакллантириш, Ахборот-ресурс маркази фондига янги китобларни харид қилиб бориш каби масалалар муҳокама қилинди.
Касаба уюшмаси қўмитаси
Матбуот хизмати