Тошкент ислом институти Ахборот-ресур марказида “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Фахриддин домла Эрназаров ҳамда “Ориентал” университети ўқитувчиси Ёрқин домла Нурматовлар муаллифлигида тайёрланган “The English Tests” номли инглиз тилидаги қўлланманинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда институтнинг педагог-ўқитувчилари ва “Модуль” таълим шакли 1-курс талабалари иштирок этдилар.
Ф.Эрназаров сўзга чиқиб, бу қўлланма инглиз тилини ўрганувчилар, талабалар ҳамда ўқувчилар учун мўлжалланганини таъкидлаган бўлса, Ё.Нурматов эса, 14 та бўлимдан ташкил топгани, ҳар бир тест бўлимида мавзуллар жадвали мавжуд бўлиб, улар вақтни, ўрин-жойни ифодаловчи саволлар, антоним сўзлар ва мустақил ўрганишга ёрдам берувчи лексик ҳамда грамматик тестлардан иборатлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Тақдимотда иштирок этган педагог-ўқитувчи ва талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
ТИИ Ахборот-ресур маркази