islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Абу Умар Термизий

 

Тарихдан маълумки, Термизий нисбати билан аталувчи олимлар жуда кўп. Дарҳақиқат, Термиз умматга қанчадан-қанча муҳаддисларни, муфаққиҳларни, мутафаккирларни, мутакаллимларни ва тасаввуф илми намоёндаларини тарбиялаб берди. Улар ўзларининг нодир асарлари билан нафақат замонасида, балки, ҳозирги авлод учун ҳам ҳизмат қилмоқда. Мана шундай фозил, олим ва ҳаким зотлардан бири бу Абу Умар Термизийдир.

У зотнинг ҳаёти ҳақида маълумотлар бизга жуда кам етиб келган. Абу Умар Термизийнинг ривоят аҳлидан, яъни муҳаддис эканликлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлса ҳам, аслида у киши ҳақидаги кўпчилик маълумотлар тасаввуф китобларида учрайди. Дарҳақиқат, биз ўрганаётган “Таълим ал-мутаъаллим” асари ҳам тасаввуф ҳақидаги асар дейиш мумкин.

Абу Умар Термизийнинг тўлиқ исми Имом Ҳаким Олим Раббоний Муҳаммад ибн Умар Термизийдир. Вафотлари таҳминан 280 ҳижрий йилга тўғри келади. Таъкидлаганимиздек, ушбу маълумотлар Абу Абдурраҳмон Суламийнинг “Табақотус суфия” китобида келади[1]. Муаллиф Абу Умар Термизийни иккинчи табақада зикр қилади. Абу Умар Термизий манбаларда Ҳаким Термизий деб ҳам номланганлиги сабабли Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий билан адаштириш эҳтимоли мавжуд. Аслида эса ушбу икки олим устоз шогирд ҳисобланишади. Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий Абу Умар Термизийнинг устозларидан саналади. У кишидан Абу Умар Термизий тасаввуф сабоқларини олган.

Абу Умар Термизий яшаб ижод қилган давр ҳижрий III асрга тўғри келади. Бу Аббосийлар ҳукмдорлик қилган даврдир. Аббосийлар даври мусулмонлар эришган ютуқларнинг юқори нуқталаридан бири бўлди. Аббосийларнинг илм-фан ва маданият бобидаги ютуқларига Маҳдий ва Ҳорун Ар-Рашид ҳукмронлиги даврида уруғ сочилган бўлиб, ундан униб чиққан ҳамма нарса Ҳоруннинг ўғли  Маъмун даврида барқ уриб гуллаб яшнади.

Абу Умар Термизий ана шу илм-фан тараққий этган даврда яшаган ва ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган мутафаккир олимдир.

4-курс талабаси
Нуриддинов Аълохон

[1] Муҳаммад ибн Умар Термизий. Китаб ал-илми вал-мутаъаллими. Абдулмутталиб ва Али Абдулбасит таҳқиқи. – Қоҳира: Мактабатул Хонажий, 2001. – С. 5.

89130cookie-checkАбу Умар Термизий

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: