islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Blog

Талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида талабаларнинг таклиф ва фикрларини тинглаш, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан очиқ мулоқот олиб бориш мақсадида навбатдаги учрашув ташкил этилди.

“Яшаш бахти” мавзусида маънавий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Р.Олтинбоев томонидан 1-босқич талабалари билан “Яшаш бахти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Талабалар кенгаши мажлиси бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 01-сонли Талабалар кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Унда институт проректори Ё.Бухарбаев, Ёшлар билан ишлаш маьнавият ва маьрифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев ва бўлим ходимлари ҳамда гуруҳ сардорлари иштирок этдилар.

Ёшлар қалбида нафрат уйғонмасин

Ёш авлод миллатнинг келажаги ва тараққиёт пойдевори ҳисобланади. Аммо айрим шахслар ёшларни алдов усуллар орқали нотўғри йўналишларга, ғаразли оқимларга даъват қилиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Бу каби ҳаракатлар нафақат жамиятнинг маънавий барқарорлигига, балки ёшларнинг шахсий тақдирига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

ИСЛОМ ВА БОШҚА ДИН ВАКИЛЛАРИ (3-қисм)

Ислом жамиятдаги барча дин аъзоларининг барчасига баробар назар билан қараб, уларга тенг шароит яратиб берди. Бу маънолар мусулмонлар ўз динларига тўлиқ амал қилган чоғларида бутун гўзаллиги ила намоён бўлди. Ислом дини мусулмонларга бошқа самовий динларга, уларнинг пайғамбарларига, муқаддас китобларига иймон келтиришни фарз қилиш билан бирга, ўша динларга эътиқод қилувчи кишиларга ёмонлик қилмаслик, улар билан яхши муомалада бўлиш, яхши қўшничилик қилиш, зиёфатга чақириш, оилавий алоқалар ўрнатишга ҳам ижозат берди. – ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Жаъфархон СУФИЕВ