Улар ичида мушорака — шерикчиликка асосланган молиявий инструмент бўлиб, иқтисодий фаолиятни биргаликда амалга ошириш, фойда ва зарарни адолатли тақсимлашни таъминлайди. Бу восита жамиятда ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлайди.
Мушорака — бу “шерикчилик” деган маънони англатувчи арабча сўз бўлиб, у икки ёки ундан ортиқ шахснинг муайян иқтисодий лойиҳани биргаликда амалга ошириш мақсадида маблағ, меҳнат ёки ресурс қўшиши орқали ташкил топади.
Мушорака Қуръон ва Суннадаги умумий адолат ва шерикчилик принципларига асосланади… – Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” катта ўқитувчиси Яҳё РАЗЗАҚОВ





