Рамазон ойи энг кутилган ой бўлиб, ҳар бир мусулмон учун катта аҳамиятга эгадир. Рамазонда тонг отгандан то қуёш ботгунга қадар овқат ва ичимликдан бош тортилади. Аллоҳ таолонинг чексиз марҳамати билан мўмин учун буюрилган ҳар бир амал ҳам руҳий, ҳам жисмоний қадр-қимматга эга ҳисобланади. Ҳатто рўза тутишдаги талаб ва одатларнинг ҳам руҳият ва тана учун фойдали жиҳатлари бисёрдир. Рўзанинг ҳикматлари, инсоннинг дунёю охирати учун манфаатлари кўп. Ҳатто бошқа дин вакиллари ҳам унинг инсонга фойдалари ҳақида ўрганиб, эътироф этмоқдалар ва ўз ҳаётларида татбиқ қилмоқдалар. Ҳозирги даврда ҳам рўза тутиш айнан соғлиқ учун ниҳоятда фойдали эканлиги ҳақида кўпчилик бир овоздан таъкидламоқда. Мутахассислар ихтиёрий оч қолишнинг инсон организми учун жуда фойдали эканини кўп тарғиб қилмоқдалар.- Фахриддин ЕРНАЗАРОВ, “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси ва амакиваччаси Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан рўза ҳақида сўради. У зот: “Агар хоҳласанг, Довуд алайҳиссломнинг рўзаси ҳақида айтиб бераман. Довуд алайҳисслом кўп рўза тутар ва жасур инсон эди, душманга дуч келса, қочмасди. Бир кун рўза тутиб, бир кун тутмасди, яъни кунора рўза тутарди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Шаръий истилоҳда Рамазон ойида тонг отганидан то қуёш ботгунча ният билан овқат емаслик, ичимлик ичмаслик, жинсий яқинлик қилмаслик «рўза» дейилади. Рўза тутиш Ислом динининг беш рукнидан биридир, Қуръон ва Суннат билан собит бўлган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
CАВОЛ: Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми? - @diniysavollar