islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Пайғамбарлар қандай рўза туганлар?

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси ва амакиваччаси Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан рўза ҳақида сўради.

У зот: “Агар хоҳласанг, Довуд алайҳиссломнинг рўзаси ҳақида айтиб бераман. Довуд алайҳисслом кўп рўза тутар ва жасур инсон эди, душманга дуч келса, қочмасди. Бир кун рўза тутиб, бир кун тутмасди, яъни кунора рўза тутарди.

Агар хоҳласанг, У зотнинг ўғли Сулаймон алаҳимуссаломнинг рўзаси ҳақида хабар бераман. Ойнинг бошида уч кун, ўртасида уч кун ва охирида уч кун рўза тутиб, ойни рўза билан бошлаб, рўза билан давом эттириб, рўза билан тугатарди.

Агар хоҳласангиз, Марям ўғли Исо алайҳиссломнинг рўзасини айтиб бераман. Доим рўза тутиб, топганда таомланар эди, егулиги йўқ бўлса, одамлардан сўрамасди. Унинг оч қолиб ўладиган боласи, вайрон бўладиган уйи йўқ эди.

Агар хоҳласангиз, онаси Имрон қизи Марямнинг рўзаси ҳақида хабар бераман. Бир кун рўза тутарди, икки кун рўза тутмасди.

Хоҳласангиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзалари ҳақида айтиб бераман. Рамазоннинг фарз рўзасидан ташқари ҳар ойда уч кун рўза тутиб: “Бундай рўза бутун йил давомида узлуксиз рўза тутишга тенгдир”, дердилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазондан ташқари ҳам доимо рўза тутиб юрганлар. Ҳар душанба ва пайшанба кунлари, ҳамда ойнинг 13, 14 ва 15 кунлари рўза тутиш одатлари бўлган.

Манба: Ибн Касирнинг “Бидоя ван ниҳоя”

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари

кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

424080cookie-checkПайғамбарлар қандай рўза туганлар?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: