Болажонлар, бугундан бошлаб, ҳаммамиз биргалашиб, пайғамбарлар алайҳиссаломларнинг ҳаётидан қизиқ ва ибратли қиссаларни ўқиймиз. Чунки уларнинг сўзлари ва қилган ишларини ўрганиб, юриш-туришимизда, гаплашимизда уларга эргашсак, иншааллоҳ, икки дунёда ҳам бахтли бўламиз. Қани, болажонлар, бисмиллаҳ деб қиссаларни ўрганишни бошладик. Биринчи бўлиб барча инсонларнинг отаси – Одам исмли пайғамбар алайҳиссаломнинг Қуръони каримдаги қиссасини ўқиб ўрганамиз. Ҳа, айтганча, қайси бир пайғамбарнинг номи тилга олинса, албатта, ҳар биримиз “алайҳиссалом“ деб ўша пайғамбарга салом беришимиз керак...Read More
«Маддоҳнинг юзига тупроқ сочинг!» (Ҳадис) Маддоҳлик – бирор шахсни мақташ орқали унинг эътиборини қозониб, бундан келадиган манфаатни тама қилиш. Бунда мақташдан мақсад айнан манфаат кутиш бўлгани боис, мақтов сўзлари аксарият ҳақиқатга тўғри келмайди – муболаға, кўпиртириш ёки ёлғондан иборат бўлади. Яна шуни таъкидлаш керакки, маддоҳлик кенг қулоч ёйгандан кейин аниқ бир манфаат кўзга кўринмаса ҳам маддоҳлик қилиш давом этаверади, чунки у энди сурункали касалликка айланган бўлади. «Нимаси ёмон бунинг, бир...Read More
Сўфи Оллоҳёр бобомизнинг жойлари жаннатда бўлсин, ризқ ҳақида қандай эътиқодда бўлишни қисқа ва лўнда баён қилиб қўйган: Қидирғон бирла ризқинг қатра тошмас, Кетар қадринг, қадардин ҳаргиз ошмас. Ризқ ҳақидаги масала “Ақоидун Насафий”да қуйидагича баён қилинган: “Ҳаром ҳам ризқдир. Ҳамма ўз ризқини ҳалол бўлсин, ё ҳаром бўлсин, тўла-тўкис олади. Инсон ўз ризқини ея олмай қолиши ёки бошқа биров унинг ризқини еб қўйиши тасаввур ҳам қилинмайди”. Яъни Аллоҳ таоло бирор кишига истеъмол...Read More
Халқаро Банк Гуруҳининг тадқиқотларига кўра 2015-йилда дунё аҳолисининг 10 фоиз қисми кунига 1.90 доллардан камроқ маблағга кун кечиради. Бу улушни сонларда ифодалайдиган бўлсак, у таҳминан 736 миллион кишига тўғри келяпти. Aфсуски, бу кўрсаткич барча давлатлар бўйича тенг тақсимланмаган. Масалан, дунё бўйича ўта камбағал аҳолининг ярмидан кўпи Aфриканинг Саҳрои Кабир остидаги қисмида жамланган бўлиб, агар у ердаги иқтисодий муҳит шу таҳлитда давом этса, 2030-йилга келиб бу минтақадаги 10 кишидан 9 таси...Read More