Дурадгор анча кексайиб қолди. Энди унинг кўзларидаги нур сўниб бармоқларида куч қолмаган эди. Қўллари шу қадар қалтирар эдики, ҳатто, таомланиш асносида овқатни дастурхонга тўкиб юборар эди. Унинг ўғли ва келини эса отахон буни эҳтиётсизликдан қилмоқда деб ўйлаб жаҳлланар эдилар. Охир-оқибат улар қариянинг овқатланадиган жойини алоҳида қилишди. Ўзлари хонтахта атрофида ўтирар, қария эса ерда овқатланар эди. Дурадгорнинг кенжа набираси Ҳасан бобоси учун жуда қайғурар, овқатланаётган пайтда унинг қўлларидан ушлаб ёрдам берар эди....Read More
6. У зотни ҳимоя қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиш у зотга бўлган муҳаббатнинг энг улкан аломатларидан ҳисобланади. Тарих китобларида саҳобаларнинг у зотни душман ўқларидан таналари билан тўсганлари баён қилинган. У зот вафотларидан кейин эса душманларнинг бўҳтонларидан у зотнинг пок сийратларини ҳимоя қилиш ҳар бир мусулмонга лозим бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиш тушунчаси бир қанча ишларни тақозо қилади: – Расулуллоҳни ҳимоя қилиш у зотнинг саҳобаларини ҳам ҳимоя...Read More
Учта аёл қўлларида катта саватлар билан бозордан қайтар эди. Улар йўл четидаги ўриндиққа дам олиш учун ўтириб фарзандлари ҳақида гап бошладилар. Бири ўғли жисмонан жуда бақувват экани ва бир неча дақиқа давомида қўллари орқали юра олиши мумкинлигини айтди. Иккинчиси эса фарзанди хушовоз экани ва ҳамма унинг ажойиб қўшиқларига маҳлиё бўлишини айтиб мақтанди. Учинчиси эса жимгина уларни эшитиб ўтирар эди. Аёллар ундан нега жим ўтирганини сўраганларида: “Менинг фарзандимда айтишга арзирлик бирор...Read More