Табиатнинг мўъжизавий ва фуснкор фасли бўлмиш гўзал баҳор мусаффо ҳаво билан тўйинди. Аммо бу галги навбаҳор нафақат она табиат уйғониши билан, балки бутун инсоният тафаккури, ҳаёт тарзи кўз ўнгимизда янгиланиши билан ҳам тарихий тарзда кечмоқда. Коронавирус кириб келиши муносабати билан юртимизнинг кескин ва таъсирчан чоралар кўрилди, барча ҳудудларида кечаю кундуз дезинфекция ишлари олиб борилмоқда, автомобиллар ҳаракати тўхтатилди, касаллик юқишининг бош омили бўлган инсонлар ўртасидаги бевосита мулоқотлар чекланмоқда. Албатта, кўпчиликка бундай...Read More
Иймон луғатда “рост деб билиш” ва “омонлик бериш” маъноларини англатади. Мотуридия мазҳабида “рост деб билиш” маъноси мўътабар ҳисобланади. Истилоҳда эса “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло ҳузуридан келтирган барча нарсаларни рост деб билиш ва уни тил билан ифодалаш иймон деб аталади”. Бизнинг мотуридия мазҳабимизда иймон зиёда ҳам, кам ҳам бўлмайди. Ашъария мазҳабининг жумҳур уламолари наздида эса иймон зиёда ва кам бўлиши мумкин ҳисобланади. Аслида, ушбу фарқ икки мазҳаб ўртасидаги “амаллар...Read More
Кичик сарлавҳа сифатида келтирилган бу мақолни бугун ҳеч иккиланмай тиббиёт ходимлари ва тегишли мутасадди соҳалар вакиллари ҳамда имом-хатибларимизга қарата айтишимиз мумкин. Чунки улар кунни тунга, тунни тонгга улаб, шу юртнинг ҳар бир фуқароси соғлиғи учун қайғуришмоқда. Улар – бугунги кун ҚАҲРАМОНЛАРИдир! Бугун бутун дунё бир бўлиб мудҳиш иллат – коронавирусга қарши курашмоқда. Афсуски, COVID-19 инфекцияси юртимизда ҳам тарқалиб, одамларнинг тинчини бузди. Ўттиз тўрт миллиондан зиёд аҳоли муҳтарам Юртбошимиз атрофида жипслашиб,...Read More
Шу кунларда барчанинг оғзида коронавирус ҳақидаги гап-сўзлар айланиб юрибди. Одамларни кузатсак, уларда асосан икки ҳил ҳолатни кўрамиз. Бир қисм кишиларнинг тили зикрда, қўли дуода. Улар Аллоҳ таолодан юртимиз ва бутун дунёни бу мусибатдан аритишини, беморларга тезроқ шифо беришини сўрамоқда. Яна бир тоифа кишилар эса турли миш-миш ва ёлғон хабарлар тарқатиб, одамлар орасида безовталик юзага келишига сабаб бўлмоқда. Миш-миш тарқатиш – динимизда гуноҳи кабира ҳисобланади. Нега бундай? Сабаби у орқали ришталар...Read More
«Ишонтириб айтаманки, коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат барча чораларни кўради. Аммо шу синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз масъулмиз. Айрим давлатларда юқори гигиенага асосланган кундалик турмуш тарзи, миллий урф-одатлар бу касалликни енгишда жуда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, аҳолиси зич, қўшнилари билан савдо алоқалари ўта ривожланган бўлишига қарамасдан, Япония вируснинг кенг...Read More