Жорий йилнинг 19-февраль куни Тошкент ислом институтининг имом-хатиблар таҳсил олувчи Модуль бўлимида 508-гуруҳ талабаларига Ҳадис фанидан очиқ дарс бўлиб ўтди. Мазкур очиқ дарс «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари ойлиги» муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлардан биридир. Дарсни ҳадис фани ўқитувчиси С. Расулхўжаев олиб борди ва «Абу Жаъфар Таҳовий ва унинг «Шарҳу Маонил Осор» асарининг ҳанафий мазҳабида тутган ўрни» мавзусида маъруза қилди. Ушбу асар нафақат ҳанафий мазҳаби балки, бошқа мазҳаб уламолари ҳам...Read More
Бугун мамлакатимизда ёшлар масаласига ҳар қачонгидан ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онгини юксалтириш, иқтидорини ривожлантириш, ахборот хуружлари ва носоғлом муҳитдан ҳимоялаш — юритилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида, юрт тақдирига дахлдор масалаларда ёшларнинг иштирокини кенг таъминлаш ҳам бу борадаги ислоҳотларнинг туб моҳиятини англатади. Ёш авлоднинг ҳар тарафлама етук ва комил инсон бўлиб вояга етишида нафақат ота-она балки жамият ҳам бирдек...Read More
Жорий йилнинг 19 февраль куни Тошкент ислом институтида “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” фанидан ташкил этилган махсус курс бўйича институт ўқитувчиси А.Пардаев 303, 308, 309 гуруҳ талаба қизлари учун “Валийлар ва уларнинг кароматлари” мавзуида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳамидуллоҳ НажмиддиновRead More
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Февраль ойи – Ҳадис ва мусталаҳул-ҳадис фанлари ойлиги” муносабати билан “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан Марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан асос солиниб, у зотнинг муҳаддис шогирдларининг саъй-ҳаракатлари билан ниҳоясига етказилган “Олтин силсила” тўпламининг яратилиш тарихи мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Маълумки, “Олтин силсила” тўпламида мусулмон оламида саҳиҳ деб эътироф этилган “Кутубут-тисъа” яъни “Тўққиз саҳиҳ ҳадис китоблар”ини она тилимизга таржима...Read More
Аллоҳ таоло ислом динини инсоният учун қиёмат кунига қадар тўғри йўлга бошловчи дин қилиб юборар экан унинг барча замонлар ва даврларнинг муаммосини ҳал этадиган сифат билан таъминлаб қўйди. Хусусан, давлат ва жамиятнинг бирдамлигига хизмат қиладиган ўзаро инсоний алоқалар, олди-бердилар, ўзга дин вакиллари билан муомала қилиш кўрсатмалари ҳам батафсил ёритилиб ўтган. Ўрта Осиёга ислом дини кириб келар экан аждодларимиз бу диннинг эзгу ғоялари кенг тарқалиши учун улкан хизматларни қилдилар. Уларнинг хизматлари...Read More