Ақида илми ислом динининг асосини ташкил этади. У тўғри бўлмаса, қилинган ибодатлар Аллоҳ даргоҳида қабул бўлмайди. Ақида гўёки дарахтнинг танаси, бошқа илмлар унинг шохларидир. Бошқача қилиб айтганда, ақида илми иморатнинг пойдевори кабидир. Асос бўлмаса ёки у бўш бўлса, иморат қулаб тушганидек, ақида тўғри бўлмаса, қилинган ибодатлар қабул қилинмайди. Сўфи Оллоёр ҳазратлари: Ақида билмаган шайтона элдур, Агар минг йил амал деб қилса, елдир! деб ақидага аниқ ва тўғри баҳо берганлар. Шу сабабли ҳам...Read More
Кишилик жамиятида инсон психологияси, унинг руҳий камолоти ҳақида қадимдан турли қарашлар мавжуд. Бу мавзу бугунги кунда ҳам катта аҳамиятга эгалиги ҳеч кимга сир эмас. Муқаддас динимиз Исломда бу соҳага ҳам алоҳида эътибор берилган ва энг тўғри қарашлар кўрсатилган. Бу борада айниқса нақшбандия тариқатининг тутган ўрни беқиёс. Уларни ўрганиб, халқимиз эътиборига ҳавола қилиш, ўсиб келаётган авлодни шу таълимотлар асосида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб масалаларидандир. Юртимизда эркин ва фаровон ҳаёт, кучли ҳуқуқий-демократик...Read More
Руҳий озуқага олиб борувчи омиллардан бири рўзадир. Инсонни йўлдан урадиган нарсалар ичида қорин ва жинсий шаҳватлар энг кучлиларидан ҳисобланади. Рўзанинг фойдаларидан бири худди ўша икки шаҳватни жиловлашга хизмат қилишидир. Рўза тақвонинг асосий омилларида ҳисобланади. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида: “Эй, иймон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз”, деган. Бу оятдан келиб чиқадики, рўза ҳам тақво йўлларидан бири эканлиги. Рўза тутган шахснинг қалбида...Read More
Жорий йилнинг 29 май куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига “BBC” телерадиокомпаниясига қарашли “Heart and Soul” компанияси мухбирлари Рустам Қобил ва Наталья Голышева ташриф буюришди. Мухбирлар “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” Республика босқичи ғолиб ва совриндорлари бўлган ТИИ талабалари Й.Нуриддинов (олий ўрин соҳиби, ҳифз йўналиши), М.Сайдалиев (2-ўрин, ҳифз йўналиши), Ҳ.Нажмиддинов (3-ўрин, тиловат йўналиши) ва талаба қизлар Р.Нажмиддинова (олий ўрин, ҳифз йўналиши), М.Сайдалиева (1-ўрин, тиловат йўналиши) билан учрашиб, улардан интервью олдилар. Интервью олиш жараёнида мухбирлар Р.Қобил ва Н.Голышева томонидан талабаларга...Read More