Уламолар инсонларнинг фаришталарни кўришлари мумкинлиги ҳақида бундай деганлар: фаришталар нурдан яратилганлари сабабли уларни асл қиёфаларида кўришга башарнинг тоқати етмайди. Шунинг учун асл қиёфаларидан инсон кўринишига ўтганларидан кейингина инсонлар уларни кўришлари мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жаброил алайҳиссаломни асл кўринишларида икки марта кўрганлари эса у зотнинг ўзларига хос хусусият ҳисобланади. Фаришталар жуда кўп ададда бўлиб, уларнинг қанча эканини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай баён қилинган:...Read More
Эл бошига иш тушган, бутун башарият кўринмас вабо билан курашаётган, одамлар тинчлик ва хотиржамлик нечоғлиқ улуғ неъмат эканини ҳар қачонгидан ҳам чуқурроқ ҳис этиб турган таҳликали вазиятда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев тарихий аҳамиятга молик Қонунни имзолади.“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги бу қонун миллатимиз учун ҳаёт-мамот масаласи ҳисобланган она тилимизга бўлган юксак эҳтиромнинг яна бир намунасидир. Зеро, миллий тил миллатнинг руҳидир, унинг тириклик шартидир. Ҳар қандай вабо маълум бир кишилар...Read More
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 1952 йил 15 апрелда Андижон вилоятида таваллуд топган. Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасида, сўнгра Тошкентдаги имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти (Олий маъҳад)да таҳсил олган. Ислом институтини битиришлари биланоқ “Совет шарқи мусулмонлари” журналида ишладилар. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини чет элга, яъни Ливия Араб Республикасининг Триполи шаҳридаги Исломий даъват факультетига ўқишга юборди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад...Read More
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги закот миқдори бўйича ҚАРОРИ Маълумки, закот Ислом арконларидан бири бўлиб, моли нисобга етган киши бир йилда бир марта уни адо қилиши фарз ҳисобланади. Одатда, ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан нисоб миқдори Рамазон ойида эълон қилинар эди. Лекин, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб, жумладан, юртимизда ҳам коронавирус пандимеяси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, юртимизда карантин эълон қилиниши сабабли, заруратсиз...Read More