Дарҳақиқат, олим, устоз-мураббийларни улуғлаш ва эъзозлаш кишини камолотга, бахт ва ёруғ истиқболга элтиши шубҳасиз. Шу маънода, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Убайдулла Уватов ҳам олим, ҳам устоз ва мураббий сифатида ана шундай ҳурматга мушаррафдир. Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бутун умрини илм-фанга бахшида қилган таниқли олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватовнинг 80ёшлик юбилейи муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Олимнинг қутлуғ ёшга тўлиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз давлат...Read More
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Февраль ойи «Ҳадис ва мусталаҳул-ҳадис фанлари ойлиги» муносабати билан бугун барчага муҳим бўлган мавзуда илмий тадбир – давра суҳбати ташкил этилиб, унга «Ал-Азҳар» университетининг Самарқанддаги Ҳадис илми мактабида фаолият юритётган шайхлари жалб этилди. Улар Ал-Азҳар университети Магистратура бўлимининг Усулуд-дин кафедраси мудири, Ҳадис илми фанлари доктори, проф. Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Абдулҳалим ҳамда Араб тили факультети Балоғат ва мунозара илми кафедраси мудири, Балоғат ва мунозара фанлари...Read More
Абу Бакр Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ал-Бухорий (ваф. 483/1090). Наҳвчи ва фақиҳ. Мовароуннаҳрнинг энг сара олимларидан биридир. Қози Абу Собит Муҳаммад ибн Аҳмад Бухорийнинг синглисининг ўғлидир. Бухорода ҳижрий 483-йил 25-жумадул аввал (милодий 1090-йил 27-июл)да вафот этган. Асарлари: «Китабуз Зоҳира» «Ал-Мабсут». 15 жилддан иборат. «ал-Изоҳ» «Шарҳул Жамиъил Кабийр лиш Шайбоний». Ҳанафий фиқҳи ҳақида. «Шарҳу Мухтасарил Қудурий». Ҳанафий фиқҳи ҳақида.[1] 2. Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн...Read More
Мадинаи мунаввара фазилатли ва барокатли шаҳардир. Мадина луғатда “шаҳар” маъносини англатса-да, ушбу ном Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилган шаҳарга атоқли ном бўлиб қолган. Мадинаи мунавваранинг Нурафшон шаҳар, ал-Ислом, Қалб ал-ислом, Дор ал-Ислом, Дор ал-Сунна каби 95 дан ортиқ номлари бор. Қадимда бу шаҳар Ясриб деб номланган. Бу шаҳарнинг фазилатлари санаб саноғига етиб бўлмайдиган даражада кўпдир, уларнинг баъзиларини эслаб ўтамиз: • Бу шаҳарни Aллоҳ таоло охирги замон Пайғамбари учун ҳижрат...Read More
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди. Ушбу мажмуа Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған ташаббуси билан бунёд этилган. Маҳобатли кутубхона китоб фонди (4 миллион босма нашр ва 120 миллиондан зиёд электрон файл) ҳамда хизмат даражаси бўйича дунёдаги энг улканларидан биридир. Ушбу маънавий бойлик маскани Президент қароргоҳи – Жумҳурбашканлиги саройи ёнида қурилгани ҳам унинг аҳамиятини кўрсатади. Очилиш маросимида бутун...Read More