Хабарингиз бор, 17 майдан юртимиздан Рамазони шариф бошланади. Шу муносабат билан Аллоҳ насиб этса юртимизнинг деярли барча жоме масжидларида таровиҳ намозларида Қуръони карим хатм қилинади. Тошкент шаҳрида ҳам бу йили мавжуд 120 масжидддан 112 тасида Хатми Қуръон қилинади. Пойтахтимиздаги масжидларда хатми Қуръон қилиб берувчи қорилар рўйхатини Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати эълон қилди. Мазкур хатми Қуръонларда Тошкент ислом институти қори ўқитувчи ҳамда талабалар ҳам иштирок этадилар. Тошкент шаҳрида 48 нафар ва...Read More
Аввал хабар берганимиздек, бугун 15 май куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2018”нинг якуний Республика босқичи бошланиш арафасида. Институтда Олимпиадани ўтказиш бўйича барча шароитлар яратилган бўлиб, меҳмонлар учун Ахборот-ресурс марказига олиб келинган янги китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Юртимизнинг турли ҳудудларида жойлашган 9 та ўрта махсус ислом билим юртларида ўтказилган дастлабки босқичда ғолиб бўлган битирувчи курс...Read More
2018 йил 14 май куни Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамкорлигида Ёш олим, тадқиқотчи ва талабаларнинг “Марказий Осиё ва ислом цивилизацияси” республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, ТИИ “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи...Read More
Китоб – фикрлаш қуроли, хазиналар калити, энг содиқ суҳбатдош, малол келмайдиган йўлдош ва таҳқирламайдиган насиҳатгўйдир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишларига биноан 2018 йил 12 май куни институт ўқитувчи ва талабаларининг диний-маърифий ва маънавий савияларини янада ошириш мақсадида Ахборот-ресурс маркази ташаббуси...Read More