Жорий йилнинг 11–16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан таниқли мотуридийшунос олим, Истанбул университети Илоҳиёт факультети профессори, доктор Ҳамза Бакрий иштирокида ўқув семинари ташкил этилди. Семинар доирасида профессор Ҳамза Бакрий XII асрда юртимизда яшаб ижод қилган аллома Алоуддин Косонийнинг “ал-Муътамад фи-л-муътақад” асарини шарҳлаб, замонавий мутаассиб оқимларнинг ғояларига аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосида раддия бериш методологияси ҳақида атрофлича маърузалар ўқиди. Мазкур семинарда Имом Мотуридий маркази илмий ходимлари билан бирга, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли диний таълим муассасалари ўқитувчилари, жумладан, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устозлари ҳам иштирок этиб, ўз билим ва малакасини оширдилар. Дарс жараёнида семинар қатнашчилари томонидан берилган долзарб саволларга аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосида батафсил жавоблар берилди. Семинар сўнгида эса “Алоуддин Косонийнинг “ал-Муътамад фи-л-муътақад” асари шарҳи” мавзусидаги малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаган барча устозларга махсус сертификатлар топширилди. 185
Жорий йилнинг март ойи “Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири сифатида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси даценти, тарих фанлари доктори Сайқал Ахмедов 4-курс талабалари учун “Мотуридия ва Ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар” мавзусида очиқ дарс ўтказди. Мазкур очиқ дарсда кафедра мудири Ф.Жўраев ва кафедра ўқитувчилари А.Абдубаннаев, М.Баймиров, А.Ғофуров, Н.Рахимов ва бошқа устозлар иштирок этишди. Очиқ дарс давомида талабаларга мотуридия ва ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар, уларнинг далиллари ва мулоҳазалари батафсил тушунтирилди. Дарс мобайнида қуйидаги мавзулар ҳам очиб берилди: Ақидавий ихтилофлар борасидаги эътиқод; Мотуридия ва ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар борасида ёзилган асарлар; Ушбу очиқ дарс талабаларнинг ақийдавий билимларини мустаҳкамлаш, ислом таълимотларидаги турли қарашларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилди. 582
Аллоҳнинг иродаси. Бу гапнинг маъносига эътиқод қилиш ва унинг тақозосига кўра ҳаёт кечириш мусулмончиликнинг заруриятларидан ҳисобланади. Шунга кўра, дунё ва охиратдаги биз учун фойдали ёки зарарли барча-барча нарсалар Аллоҳ таолонинг иродаси билан юзага келган деб эътиқод қиламиз...-ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчилари Абдуқодир Пардаев ва Абдуллоҳ Ғофуров
Иймон луғатда “рост деб билиш” ва “омонлик бериш” маъноларини англатади. Мотуридия мазҳабида “рост деб билиш” маъноси мўътабар ҳисобланади. Истилоҳда эса “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло ҳузуридан келтирган барча нарсаларни рост деб билиш ва уни тил билан ифодалаш иймон деб аталади”...-ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Пардаев Абдуқодир
Аллома Абдуннабий Аҳмад Нажрий ҳинд диёрининг машҳур олимларидан ҳисобланади. Лекин у зотнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумотлар жуда кам келгандир...-Тошкент ислом институти талабаси Қурбонов Аҳлиддин