islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Мубтадо ва хабар мавзусида очиқ дарс ўтказилди!

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 06 ноябрь куни “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Акмал Мирҳамидовнинг 2- “Г” курс талабаларига “Араб тили” фанидан “Мубтадо ва хабар” мавзусида очиқ дарси бўлиб ўтди. Мавзуни талабаларга тушунтиришда устоз китоб, кўргазмали қуроллар, аудитория лавҳидан самарали фойдаланди. Сўнг талабалар томонидан берилган саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Очиқ дарсда «Тиллар» кафедрасидан Шерзод Чулпонов, Козимхон Асроров, «Таҳфизул Қуръон» кафедрасидан Жаҳонгир, Неъматов, Зафар Маҳмудов ва Элёр Ахматқуловлар иштирок этиб, дарс жараёнини таҳлил қилдилар. “Тиллар” кафедраси кабинет мудири У. Ҳасанов 1 209

ИМОМ АБУ ДОВУД

Муҳаддис имом Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ ибн Башир ибн Шаддод ибн Амр ал-Аздий ас-Сижистоний 202 ҳижрий сана Басрада таваллуд топдилар. 221 ҳижрий санадан бошлаб ҳадис тўплаш ниятида саёҳатга чиқиб, Хуросон, Ироқ, Сурия, Миср, Ҳижоз каби юртларда бўлди. Имом Бухорий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Қутайба ибн Саид, Имом Термизий каби бир қанча улуғ муҳаддислар билан учрашиб, уларнинг илмларидан баҳраманд бўлган. Муҳаммад ибн Саъд Зуҳарий «обид, тақволи, фозил, солиҳ, пок киши» деб таъриф берган Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ 50 минг ҳадис ёзиб олиб, шулардан 4800 тасини маълум бир шартлар асосида ажратиб, ҳадислар тўплами тузган. Бу тўплам «Сунан» номи ила машҳур бўлиб, саҳиҳлиги жиҳатидан имом Бухорий ва Муслимларнинг асарларидан кейинги ўринда туради. «Сунан» «Кутубус ситта» ҳадис тўпламларидан бири ҳисоблангани сабабли ҳам муаллиф кейинчалик Имом Абу Довуд номи билан танилди. Уламоларнинг гувоҳлик беришича, у ҳадисларни нақл қилиш ва уларнинг сабабларини кўрсатиш бўйича муҳаддисларнинг энг улуғларидан бири саналади. Имом Абу Довуднинг «Сунан»дан ташқари «Носих ул-Қуръон ва мансух» («Қуръоннинг насх қилувчи ва қилинган оятлари») ва «Далоил ан-нубувват» («Пайғамбарлик далиллари») асари ҳам бор. Имом умрининг сўнгги йилларини Бағдодда ўтказган ва ҳижратнинг 275 йили, Шаввол ойининг 16-кунида Басрада вафот этдилар. Манбалар асосида Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев тайёрлади 983

Тошкент ислом институтида қабул бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятида Ҳадис илми мактаби очилиши муносабати билан 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилади, дея хабар бермоқда ЎМИ Матбуот хизмати. Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаси ҳисобланади. Мактабда ўқиш муддати 5 йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади. Мактабга 2018/2019 ўқув йилида 10 та талаба қабул қилинади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари танлов асосида саралаб олинади. Ҳадис мактабига қабул 2018 йилнинг 8 ноябридан 15 ноябригача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: – Қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом билим юртини тугатганлиги ҳақида ҳужжатнинг (диплом) асл нусхаси; – 086-У-шаклидаги тиббий маълумотнома; – паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома; – ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақида ҳужжат (асли). Ҳужжатлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида қабул қилинади. Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зарқайнар кўчаси 18-берк кўчаси 47-уй. Мурожат учун телефон: (71) 227-42-37. 860

Фиқҳ илмига кўра рибо молларининг таснифи

Фиқҳий манбаларнинг катта қисмини муомала масалалари ташкил этади. Улар орасида савдо-сотиқ, ижара, орият, қарз олди-бердилари каби кўплаб молиявий муомалалар қатори рибо масаласига ҳам алоҳида ўрин ажратилган. Рибо у ҳақда узоқ даврлардан буён турли муносабат билдирилган муаммоли масалалардандир. Ушбу кичик мақолада рибо моллари ва уларнинг ислом ҳуқуқшунослигидаги таснифи масаласи ёритиб беришга ҳаракат қилинади. Рибо – ҳеч қандай меҳнат қилмасдан, муҳтож кишининг эҳтиёжини қондирмасдан ва жамият манфаати учун ўз ҳиссасини қўшмасдан туриб бойлик тўплаш воситасидир. У кишилик жамиятининг энг қадимги даврларидаёқ озод кишиларни қулга, бойларни қашшоққа айлантириш қуроли сифатида қораланиб келган. Рибога қарши кураш ўша даврларда ҳам муҳим масалалардан ҳисобланган[1].  Юнонларда   қарздор қарзни узмаса, қарз берувчи уни қул қилиб, унга эгалик қилар, хоҳласа ўлдириши ҳам мумкин бўлган. Бунинг натижасида эса юнон жамиятида кескин курашлар келиб чиқар эди[2]. Фиръавнлар давридаги Мисрда рибо фойдаси 100% бўлган бўлса, Бобилда 240 %, ҳатто 450 % га етган эди[3]. Ўз навбатида подшоҳ ва ҳукмдорлар бундай ишларга қонун даражасида маълум чегаралар қўйишга мажбур бўлганлар. Чунки фуқаролар бир–бирини қул қилиши, берган қарзидан ҳам кўп фойда олиб, қарздорни умр бўйи ўзи учун меҳнат қиладиган бўлиб қолиши ҳеч бир давлат тараққиётига хизмат қилмайди.     Рибо луғатда – умуман кўпайиш маъносини ифодалайди. Истилоҳда, ҳанафий мазҳаби уламоларининг таърифлашича, рибо молни молга алмаштиришда бир тараф молининг эвазсиз ортиқча бўлишидир[5]. Рибони тушуниш учун, қайси нарсаларда рибо бўлиши, нималарга рибо моли сифатида қаралишини билиш зарур. Қуръони карим рибодан қайтарган, лекин қайси нарсалар рибо моли эканини баён қилмаган. Рибо молларини белгилаб берувчи асосий манба эса ҳадиси шарифдир. Убода ибн Сомит р.а. Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилади: У зот айтдилар: “Тиллага тилла, кумушга кумуш, буғдойга буғдой, арпага арпа, хурмога хурмо, тузга туз ўхшашига-ўхшаш, қўлма-қўл (сотинглар). Қачон ушбу моллар бир хил бўлмаса, агар қўлма-қўл бўлса, хоҳласангизча сотаверинглар”[6]. Бу ердаги ўхшашлик сифатдаги эмас миқдордаги ўхшашликдир. Убода ибн Сомит ривоятларида айтдилар: “Унинг ёмбиси ҳам ўзи ҳам бирдир”[7] (яъни иккисини бир-бирга алмаштирганда миқдори тенг бўлиши лозим). Бу эса сифатда эмас, вазндаги ўхшашликка далолат қилади. Чунки ёмби айнга миқдорда баробар бўлади[8].   Зоҳирийлар рибо молларини ҳадиси шарифда келган олти нарсага чегаралайдилар: тилла, кумуш, буғдой, арпа, хурмо, туз. Чунки улар қиёсни инкор қилганлари учун олти нарсада рибо бўлади, улардан бошқа нарсалар асл мубоҳлигича қолади, дейдилар[9].   Лекин жумҳур фақиҳлар олти нарсага чегараланмай ҳукм таьсир қиладиган бошқа молларда ҳам баҳс юритадилар. Чунки ҳадисда рибо моллари олтитадир, дейилмаган, балки олти нарсадаги рибонинг ҳукми айтилган. Бу нарсаларни хослашнинг сабаби, ўша вақтларда кўп муомалалар шу нарсалар воситасида бўлгани учундир. Фақиҳлар эса яна қайси нарсаларда рибо бўлади-ю қайсилари мустасно эканини ўрганишади. Ҳанафийларга кўра, (ҳанбалийлар мазҳабининг зоҳири ҳам шундай) рибо молларини аниқлашнинг 2 та қоидаси бор: Мол олтин ва кумуш каби вазний[10] ёки буғдой, арпа, хурмо ва туз каби кайлий[11] бўлиши керак. Бу миқдор ўлчовидир. Қанча миқдорда эканини эса  вазн ёки кайл йўли билан билиш мумкин. Рибо бўлиши учун алмаштириладиган молларда жинс бир бўлиши керак. Демак, ҳанафийлар ва ҳанбалийлардаги иллат[12] миқдор ва жинсиятдир.    Шофиъийларда буғдой, арпа, хурмо ва туздаги иллат таомлик. Тилла ва кумушдаги иллат пуллик.   Моликийларда тилла ва кумушдаги иллат пуллик, буғдой, арпа, хурмо ва туздаги иллат эса озуқалик ва сақлаб қўйиш мумкин бўлишидир.   Юқоридаги сўзлардан кўринадики, ҳанафийларда...

Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди

Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, қарор билан Ҳадис илми мактабининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: • Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган, ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ ватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган, ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш; • ҳадисшунослик мактаби шаклланиши ва ривожланиши, унинг илмий-маънавий асосларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш ва унинг натижалари асосида ҳадислардаги эзгу умуминсоний ғояларни халқимизга, айниқса, ёш авлодга етказиш. Мактабда ўқиш муддати беш йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Шунингдек, “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. 2018–2019 ўқув йили учун қабул квотаси жами 10 та ўрин этиб белгиланган ва унга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари саралаб олинади. Мактаб битирувчиси таълимни ўз ихтисослигига кўра Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистратурасида давом эттириши, таянч докторантура ва докторантура босқичларида таҳсил олиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ҳадис илми мактаби президентнинг 2018 йил 16 апрелдаги фармони билан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги олий диний таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади. Манба:kun.uz 1 691
1 611 612 613 614 615 733