Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 5 сентябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида янги 2018-2019 ўқув йили бошланган эди. Ўқув йилининг дастлабки дарси «Мустақиллик дарслари» билан бошланди. Эътиборли томони, 1-2 курс талабалари учун мустақиллик дарси Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида ўтказилди. Дарсда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари “Мустақиллик – улуғ неъмат” мавзусида маъруза қилди. Мазкур тадбирда ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Ж.Нуриддинов, Котибият бўлими мудири М.Ҳомидов ҳамда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуровлар иштирок этди. 3-4 курс талабалари учун мустақиллик дарслари Тошкент ислом институти АРМда ўтказилди. Мустақиллик дарсини Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг катта ўқитувчиси Қ.Қаюмов олиб борди. Шунингдек, Тошкент ислом институтининг мажлислар залида талаба қизлар иштирокида “Мустақиллик – улуғ неъмат” мавзусидаги мустақиллик дарсида Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Эргаш Даминов маъруза қилди. Устоз нутқи давомида мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тиклангани, ушбу неъматни қадрига етиш, уни асраб-авайлаш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Бу йилги мустақиллик дарслари мазмунга бой, қизиқарли ва талабалар учун манфаатли бўлди. 1 036
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институтида янги 2018 – 2019 ўқув йили бошлангани муносабати билан “Азиз ва ягонамсан жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида тадбир бўлиб ўтган эди. Тадбирдан сўнг янги ўқув йили “Мустақиллик” дарслари билан бошланди. “Мустақиллик” дарсида мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти, истиқлол йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар, диний қадриятлар ва диний таълимга эътибор ҳамда тинчлик – энг олий неъмат каби мавзулар талабаларга тушунтириб берилди. Хусусан, ўтган 27 йил давомида юртимиздаги барқарорлик, тинч ва осуда ҳаёт, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатларнинг теран илдиз отганига урғу берилди. 874
2018 йил 5 сентябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги ва 2018-2019 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ҳамда “Мустақиллик – улуғ неъмат” мавзусидаги мустақиллик дарси бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, У.Алимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маъмурияти масъул ходими К.Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М.Комилов шунингдек, ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов қатнашдилар. Тадбир Ўзбекистон Республикаси мадҳияси билан бошланди. Анъанага кўра тадбир аввалида Тошкент ислом институти 1-курс талабаси, “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” Республика босқичи иштирокчиси Иброҳимжон қори Тўрақулов Қуръон тиловат қилиб берди сўнгра муфтий ҳазратлари юртимиздан, мусулмонлар идораси ва Олий маъҳадда ишлаб ўтган дин уламолари ҳаққига ҳамда янги ўқув йилининг баракали бўлишини сўраб дуо-и хайрлар қилди. Шундан сўнг, Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров 2018-2019 ўқув йилининг бошланиши олдидан нутқ сўзлаб, бугунги кунга қадар институтда эришилган ютуқлар ва ўзгаришларни қайд этиб, бошланаётган янги ўқув йилида институт жамоасига омад ва зафарлар тилаб сўзни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимовга берди. Муфтий ҳазратлари бу даргоҳдан қандай улуғ алломалар, дин арбоблари ўтганини эслаб, талабаликка қабул қилинган илму толибларга аждодларга муносиб авлод бўлишини тилаб керакли маслаҳатларини берди. Кейинги сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходими К.Комиловга берилди. К.Комилов бугунги кунда мамлакатимиз томонидан диний соҳа вакилларига ҳамда диний ташкилотларга, қолаверса ёшларга берилаётган имкониятлардан тўлалигича фойдаланиш ва маърифий исломни дунёга кўрсата олиш, соф исломдан оғишмасликда ва адашганларни тўғри йўлга бошлашда қатъият билан илм олиш кераклигини, илм олишда ҳаракатчан бўлишни таъкидлаб ўтди. Шунингдек, сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М.Комиловга берилди. У ўз нутқида талабалар аввало кучли билимга эга бўлиши, бу ердаги устозлардан илм олишда ва одоб-ахлоқ сабоқларини ўрганишда тиришқоқ бўлишини таъкидлаб, соф исломни нафақат ўз юртида балки, дунёга етказа оладиган салоҳиятга эга бўлиш кераклигини қолаверса, аждодларимизга муносиб авлод бўлиш лозимлигини таъкидлаб ўз тавсиялари билан сўзига якун ясади. Шундан сўнг, янги ўқув йилида 1-курсга қабул қилинган 4 нафар талаба араб, инглиз, рус ва ўзбек тилларида ўзларининг миннатдорчиликларини билдириб ўтди. Шунингдек мазкур “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остидаги тадбир “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида ҳам бўлиб ўтди. Мустақиллик дарсини Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси А.Абдуллаев олиб борди. Қолаверса, юртимиздаги улуғ фахрий имомларидан бири, кўплаб қориларнинг устози Яҳё қори Турдиев ҳам иштирок этди. Яҳё қори Турдиев ўз нутқларида илмнинг фазли, нажот эканлиги, уни қаттиқ шижоат билан ўрганиш лозимлиги, ҳар бир талаба миллатни тўғри йўлга бошлашда толмас иродали бўлиши ва имкониятлардан унумли фойдаланиб юқори марраларни эгаллаши лозимлигини таъкидлади. Тадбир сўнги юртимиз, хонадонларимиз ва институтимизга файз баракалар ёғилишини, осмонимиз мусаффо бўлишини Яратгандан сўраб дуолар қилинди. 799
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни набийларнинг имоми, расулларнинг хотами қилиб, бутун оламларга раҳмат ўлароқ юборди. Уларни бошқа пайғамбарлардан ажралиб турадиган сифатлар билан сифатлади. Каломи шарифда у зотнинг даражалари ва қадрларининг улуғлигига ишора қилувчи оятлар кўп. Қуйида улардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз: 1. Аллоҳ таоло барча пайғамбарлардан агар улар ҳаётлик вақтларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам юборилса, улар у зотга иймон келтиришлари, эргашишлари ва ёрдам беришлари ҳақида аҳд олган эди: “Эсланг (эй аҳли китоб), Аллоҳ барча пайғамбарлардан: “Мен сизларга қандай Китоб ва Ҳикмат бермайин, кейин сизларнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ этувчи бир пайғамбар (яъни Муҳаммад алайҳиссалом) келгач, албатта унга иймон келтирурсиз ва ёрдам берурсиз”, деб аҳд-паймон олгач, уларга: “Мана шу аҳд-паймонимни иқрор бўлиб қабул қилдингизларми?” деди. У пайғамбарлар: “Иқрормиз”, деб жавоб қилишгач, Аллоҳ айтди: “Гувоҳ бўлингиз! Мен ҳам сизлар билан гувоҳ бўлгувчиларданман”. (Оли Имрон, 81-оят) 2. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаларга қилган марҳаматидир. Чунки улар у зот орқали ҳидоят топдилар. Аллоҳ таоло пайғамбарларда мавжуд бўлган барча яхшиликларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда жамлади. Оли Имрон сурасининг 164-оятида шундай дейилади: “Албатта Аллоҳ мўминларга ўзларидан бўлган (яъни одам жинсидан бўлган), уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, (гуноҳларидан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни ўргатадиган пайғамбарни юбориш билан яхшилик қилди. Зеро улар илгари очиқ хато — залолатда эдилар”. 3. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зикрларини азон, ташаҳҳуд, хутба каби баъзи ибодатларда юқори кўтарди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ва Биз сизнинг зикрингизни (яъни мартабангизни) баланд қилиб қўйдик”. (Шарҳ, 4-оят) 4. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларнинг аввалгиси, набийларнинг охиргисидир. Аллоҳ таоло айтади: “Айтинг: (Эй Муҳаммад): “Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир”. (Анъом,162-оят) “Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир. Аллоҳ барча нарсани билгувчи бўлган зотдир”. (Аҳзоб, 40-оят) Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ бу борада айтадиларки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин набий йўқлигига бу оят далилдир. У зотдан сўнг набий йўқми, демак улардан кейин ҳеч қандай расул ҳам бўлмайди. 5. Аллоҳ таоло кўп оятларда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишни Ўзига итоат қилиш билан бирга келтирди: “Айтинг: “Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз!” Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ (бундай) динсизларни севмас”. (Оли Имрон, 32-оят) “Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди. Кимки юз ўгирса (бунинг сизга зарари йўқдир)”. (Нисо, 80-оят) 6. Расул алайҳиссаломга эргашиш Аллоҳнинг муҳаббатига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло айтади: “Айтинг (эй Муҳаммад): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир”. (Оли Имрон, 31-оят) 7. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлар орасида бўлишлари улар учун ҳалокатдан омонликдир. Бу ҳақда Анфол сурасининг 33-оятида Аллоҳ таоло шундай дейди: “Модомики, сиз уларнинг ораларида экансиз, Аллоҳ уларни ҳаргиз азобламас ва улар мағфират сўраб турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азоблагувчи эмасдир!” 8. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари фақат бир қавмгагина хос эмас, балки бутун инсоният учун умумийдир. Аллоҳ таоло дейди: “Оламлар (инсонлар ва жинлар)га огоҳлантирувчи бўлиши учун Ўз бандаси (Муҳаммад)га Фурқон (Қуръон)ни нозил этган зот баракотли (буюк)дир”. (Фурқон,1-оят) 9. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввалги-ю кейинги барча гуноҳларини мағфират қилди. Фатҳ сурасининг 1-3-оятларида шундай дейилади: “(Эй Муҳаммад), токи Аллоҳ сизнинг гуноҳингиздан илгари ўтган ва кейин кел(ади)ган нарсалар (барча гунохларингиз)ни мағфират қилиши учун ва сизга Ўз неъматини комил қилиб бериб, сизни Тўғри йўлга ҳидоят қилиши учун ҳамда Аллоҳ сизга қудратли Ёрдам бериши учун дарҳақиқат Биз сизга очиқ-равшан фатҳ-ғалаба ато этдик”. 10. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бошқа пайғамбарлар каби исми билан хитоб қилмади, балки у зотнинг набийлик ва расуллик сифатлари билан хитоб қилди. 11. Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари билан қасам ичди. Бу эса у зотдан бошқа пайғамбарларда бўлмаган:...