Тошкент ислом институти мажлислар залида 2023-2024 ўқув йилидаги илк, кенгайтирилган тартибда 01-сонли Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш аъзолари, институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирок этган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги билан ректор М.Муҳаммадсиддиқов барчани муборакбод этди... - Матбуот хизмати
2023 йил 23 август куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Имом Бухорий номидаги Тошкен ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Абдуқодир домла Пардаев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институти ташаббуси билан “Таҳфизул Қуръон” кафедрасининг малакали устозларидан иборат жамоа Миср Араб Республикасининг Искандария шаҳридаги “Ал-Азҳар” университетига ташриф буюрдилар. У ерда Азҳари шариф тасарруфидаги “Маъҳадул қироат”нинг Қуръон қироатлари ва тажвид илми шайхларидан таълим олиб, малака оширдилар... - Жаҳонгир Рўзиев
Тошкент ислом институти ходимлари Муҳаммад Шоҳ Иброҳим ва Комил Умар томонидан Нўъмон Алихоннинг “Қалбингни уйғот” номли китоби нашрдан чиқарилди. Китоб муаллиф Нўъмон Алихоннинг рухсати билан илк бор ўзбек тилига таржима қилинди. Нўъмон Алихон ўзининг замонавий услубдаги маърузалари билан халқимизга яхши таниш. Унинг “Қалбингни уйғот” номи билан ўзбек тилига таржима қилинган китобида Қуръон оятларидан баъзи замонавий масалаларга оид қимматли сабоқлар келтирилган.