Қадимий Ўзбекистон заминида, гўзал Зарафшон воҳасида Шарқ Уйғониш даврининг ёрқин намояндаси, буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий номи билан аталадиган навқирон шаҳарда илк бор ўтказилаётган ушбу форумнинг нуфузи дунё миқёсида тобора ортиб бормоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси, халқпарвар ва миллатпарвар сиёсати, шунингдек, минтақа миқёсида фаол ташқи сиёсат олиб бораётганлиги, қўшни давлатлар билан ҳар томонлама, ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантираётганлиги, эзгулик ва тинчлик-осойишталик омили бўлган диний бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга имкон бермоқда... - ЎзА
13 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин домла Шерхонов таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиш, ўқитувчи ва талабалар билан очиқ мулоқот ўтказиш мақсадида Тошкент ислом институти ва “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрди...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими ходими Абдуносир БОБАМИРЗАЕВ
2024 йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган. Конференция материаллари алоҳида тўплам сифатида чоп этилиши белгиланган. Шу муносабат билан конференция материаллари тўпламида ўз мақолаларини чоп эттириш истагида бўлган етук уламолар, иқтидорли имом-хатиблар, таълим муассасаларининг мударрис-ўқитувчилари, исломшунос олим ва тадқиқотчилар, соҳа вакиллари ва салоҳиятли талабаларни ўзларининг илмий мақолалари билан фаол иштирок этишга чақирамиз.