Якунланаётган ҳафта мобайнида Муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Республика бўйлаб қориларни Рамазонга тайёрлаш суҳбатлари ўтказилди.
Мазкур тадбирларга Дин ишлари бўйича қўмитадан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан, ҳамда мазкур вилоятлар масуъл ходимларидан иборат жамоа жалб қилинган бўлиб, Тошкент ислом институти Ўқув курслари бўлими бошлиғи Аҳмадхон Рашидов бошчилигидаги бўлим устозлари ҳамда Қуръон илмлари кафедраси ўқитувчиси Валихон Азимбаевлар хизмат сафари билан Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида бўлишди.
Сафар мобайнида Рамазон ойида масжидларда Хатми Қуръон қиладиган қорилар билан суҳбатлашиш учун учрашувлар уюштирилиб, Рамазон, масжидлар ва Хатми Қуръон қилишга доир умумий тавсиялар берилди. Ҳамда тайёргарлиги суст бўлган қорилар билан алоҳида учрашиб, қироат ва тажвид қоидаларига риоя қилиш даражаси текширилиб, ҳар бирига ўзига хос тавсиялар берилди.
Дарҳақиқат, устоз-шогирд шаклидаги бундай учрашувларнинг ўтказилиши илмни ривожлантириш, савияни кўтариш ҳамда Рамазон ва Таровеҳларни янада файзли ва мазмунли ўтишида муҳим ҳисобланади.
ТИИ Матбуот хизмати