Маълумки, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида бу ишларни ҳар томонлама чуқур ўйлаб лойиҳалаштириш зарурлигини таъкидлаган эди.
Тошкент ислом институтининг асосий биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли биринчи ва учинчи курс талабалари Таҳфизул Қуръон кафедраси биносида таълим олмоқдалар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларидаги юқори курс талабалари анъанавий дарсларни жорий йилнинг 20 ноябридан бошлаши белгиланди.