islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 17, 2017

Day

Абу Ҳафс Кабир ал-Бухорий (767-832)

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ асос солган ҳанафийлик мазҳаби VIII асрнинг ўрталарида, кенг тарқала бошлаб, шу асрнинг охирларида узоқ-яқин ўлкаларга, жумладан Мавароуннаҳр етиб келган эди. Турли шаҳарлардаги ҳанафий марказларининг шаклланишига Ироқ, Хуросон мактабларининг таъсири самоқли бўлди. Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний (ваф. 805 й.)нинг шогирди Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс ал-Кабир ал- Бухорий (150/768 йили туғилиб, 216/832 йил вафот этган) Бухоро мактабига асос солди. Унинг тўлиқ исми шарифи- Аҳмад ибн Ҳафс ибн Забурқон ибн Абдуллоҳ ибн Бухорий. У ўз юртида эгаллаши мумкин бўлган барча илмларни пухта ўзлаштиргач, Бағдод сари йўл олади. У ерда Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳидан ҳанафийлик мазҳаби фиқҳини ўзлаштиргач, яна ўз юртига қайтиб келади. Шу боис, у ҳанафийлик таълимотини биринчи бўлиб Мовароуннаҳрга олиб келган шахс сифатида маълум ва машҳурдир. Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир Бухорий Бухорада илмий ва диний билимлар ривожига катта ҳисса қўшган мадрасага асос солади. Шарқшунос олим Анас Боқиевич Холидов бутун араб салтанати ҳудудида илк бора Мовароуннаҳр ва Хуросонда мадрасалар барпо этилганини зикр этиб, биринчи мадраса Бухородаги “Фаржак” мадрасаси деган фикрни илгари суради. Ушбу мадраса 937 йилги ёнғин натижасида ёниб кетган. Шунингдек, Ножий Маъруфнинг тадқиқотига таянган ҳолда “Нишопур, Бухоро, Ғазна ва Бушанжда Боғдоддаги биринчи мадраса барпо этилгунга қадар 33 та мадраса мавжуд бўлган”, деган маълумотни келтиради. Бухородаги Абу Ҳафс Кабир мадрасаси ўз замонасида машҳур мадрасалардан саналган. Тарихчи Вамбери ўзининг “Тарихи Бухоро” ва ас- Саъдий “Тарих ад- дувал”номли асарларида Имом Абу Ҳафс Кабир Бухорийнинг мадрасаси ислом оламининг турли ўлкаларидаги олимлар ва талабалар орзу қилган энг яхши мадраса бўлганини таъкидлашган. Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир устозлари силсиласи: Устозлари Бағдодлик аллома Имом Муҳаммад Ҳасан Шайбоний ҳисобланади. Абу Тоҳирхожанинг “Самария” китобида бу сулола Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собитдан бошлаб Ҳазрати Пайғамбаримиз с.а.в.гача туташгани асослаб берилган. Имом Шофеъийнинг Абу Ҳанифа ва Абу Ҳафсга берган таърифлари:  “Одамлар фиқҳда у зотнинг боқимандаларидир” деганларидек, Бухоронинг барча олимлари ҳам Абу Ҳафс Кабир олдиларида қарздордирлар. Чунки буюк муҳаддис, ҳадис илмининг пешвоси Имом Бухорий у кишининг шогирди бўлган. Бухоронинг аксар олимлари Абу Ҳафсдан таҳсил олишган. Абу Ҳафс Кабир, амир бўладими, оддий фуқаро бўладими, қандай муаммо билан келса, ҳал қилиб берар эди. Олди-сотди ёки ибодат масалаларини жуда аниқлик билан ечарди. Шу боис одамлар олимни “Ҳожатбарор имом” деб ҳурматлашган. Устозлари ҳақида озроқ маълумот бериб ўтсак. Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир шогирдлари: Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир раҳматуллоҳи алайҳ кўпгина фақиҳларни тарбиялаб камолга етиштирган. Жумладан, ўғли Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳафс (Абу Ҳафс Сағир), Абу Жаъфар Ризвон ибн Салим Бадокорий, Абулҳасан Муқотил ибн Саид Байдарий, Муҳаммад ибн Ҳотам Субизуғукий, Абу Заҳҳок Фазл ибн Ҳассон Сутиканий, Абу Саид Сулаймон ибн Довуд Шарғий, Ҳорис ибн Абдулвафо Бухорий ва Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳафс Заборқон (ваф.264/878й.) каби кўплаб шогирдларни мисол келтириш мумкин. Абу Солиҳ Тойиб ибн Муқотил ал- Хуноматий, Абу Ҳасан ибн Толиб ал- Ғишатийлар у кишидан ҳадис ривоят қилишган. Абулкарим Самъоний “ал- Ансоб”номли асарида келтиришича, Абу Ҳафснинг шогирдлари Харожир деган қишлоқда кўп бўлган экан. У туфайли Бухоро шаҳри Ҳанафийликнинг марказларидан бирига айланган. Ўша замонда Абу Ҳафс номли уламолар кўп бўлганлиги сабабли Ахмад ибн Ҳафс ҳазратларини Абу Ҳафс Кабир (улуғ, катта) деб номладилар. Имом Бухорий ёшликларида Абу Ҳафс Кабирнинг...

“Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусидаги анжумани бўлиб ўтди.

Тошкент ислом университетида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Тошкент ислом университети ҳамкорлигида “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни”га бағишланган “Конфессиялар аро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита раҳбари Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дендев Бадарч, Ватикан давлатининг Ўзбекистондаги нунцийси Челестино Мильоре, Тошкент рус проваслав черкови митрополити Викентий, Германия, Исроил, Италия, Польша, Россия, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан ташриф буюрган экспертлар, хорижий давлатларнинг Тошкентдаги дипломатик ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари, республикада фаолият кўрсатаётган диний конфессиялар раҳбарлари, олим ва мутахассислар, хорижий ва республика оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирни Тошкент ислом университети ректори Равшан Абдуллаев кириш сўзи билан очиб халқаро анжуманга қимматли вақтини сарфлаб келган меҳмонларга миннатдорчилик билдирди ва  Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори, профессор Акмал Саидовга сўз берди. Акмал Саидов. ушбу анжуман йигирма йилдан буён ўтказиб келинаётгани, йилдан йилга иштирокчилар сони ортиб бораётганини айтаркан, жумладан, бундай деди: “1995 йил 16 ноябрда Парижда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида эълон қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”нинг ташаббускорларидан бири марҳум Биринчи Президентимиз Ислом Каримов эди. У  киши ЮНЕСКОнинг Штаб квартирасида туриб, Ўзбекистон қадимдан диний бағрикенглик маскани бўлиб келгани, бу юртда ҳеч қачон диний конфессиялар ўртасида низо чиқмагани, аксинча, диний конфессиялар вакиллари аҳил-иноқ яшаб келганини айтиб, ушбу декларацияни қабул қилиш ҳақида ташаббус кўрсатган эди”. Дарҳақиқат, бугунги кунда ҳам юртимиздаги бағрикенглик буюк тарихий анъаналарга монанд. Ўзбекистон фуқароларининг виждон ва эътиқод эркинлиги уларнинг миллати, ирқи ва диний келиб чиқишидан қатъи назар тўлиқ кафолатланган. Турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли ва изчили сиёсат амалга оширилмоқда. Ўз навбатида мамлакатимиздаги мавжуд конфессия ва миллат вакиллари ўзаро дўстлик ва аҳилликда яшаб, умуммиллий юксалиш йўлида халқимизда миллий ғурур ва ифтихор, ватанпарварлик ва фидокорлик, комил инсонни шакллантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Конференцияда турли эътиқод вакилларининг иштирок этиши Ўзбекистон Республикасида диний бағрикенгликнинг таъминланганидан дарак беради. – Конференция ғоят долзарб мавзуга бағишланганини алоҳида таъкидламоқчиман, – деди Новоапостол черковининг Берлин-Бранденбург округи раҳбари Вольфганг Надольни (Германия). – Бугунги мураккаб даврда тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун динлар, конфессиялар, миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, бир-бирини тушуниш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда худди шундай муҳит қарор топган. Турли динга эътиқод қилувчилар учун зарур шароитлар яратилгани, уларнинг ўз анъаналари ва удумлари, маросимларини бемалол адо этиб келаётгани эътиборга молик. Ўзбекистондаги ўзаро бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳити тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Тадбирда бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида рўй бераётган можароларга теран кўз билан қараш, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиш, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни асраб-авайлаш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Хусусан, айрим минтақаларда диний ақидапарастлик ва миллатчилик уруш ва низолар келиб чиқишига сабаб бўлаётгани қайд этилди. Кўпмиллатли жамиятда динлараро тотувликка эришиш демократик ислоҳотларни изчил амалга ошириш, мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш имконини бериши алоҳида таъкидланди. – Ўн йилдан буён Ўзбекистондаман, – деди Ўзбекистондаги Рим католик черкови епископи Ежи Мацулевич. – Бу ерда турли миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ, тинч ва осуда ҳаёт кечираётгани, жамиятда қарор топган бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик бизни қувонтиради. Одамлар тинч-хотиржам яшамоқда, орзу-ҳавасларини эмин-эркин...

Китоб – инсоннинг энг яқин ва беминнат маслаҳатчиси

Китоб – инсоннинг энг яқин ва беминнат маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни мўътабар ҳисоблайдилар. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишларига биноан 2017 йил 16 ноябрь куни устоз ва талабаларни дунёқараши кенг, интеллектуал ривожланган, маънавий ва бадиий ҳамда сиёсий илм савияларини янада юксалтириш мақсадида Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа маркази ҳамкорлигида китоб кўргазма савдоси ташкил этилди. 16 ноябрь куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар ташкил этилган мазкур кўргазмада ЎМИ таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассислари, институт жамоаси ҳамда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти АРМ мудири бошчилигидаги устоз ва талабалар иштирок этдилар. “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа марказида чоп этилган китоб ва журналлар ўзининг ранг-баранглиги билан алоҳида ажралиб турди. “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа марказининг “Ёшлар матбуоти” савдо тармоғи ходимлари кўргазма иштирокчиларига 350 номдаги 1550 дона “Ёшлар кутубхонаси”, “Заковат дурдоналари”, “Саломатлик”, “Мактабдан ташқари ўқиш” рукнларидаги адабиётларни, жаҳон ва болалар адабиёти дурдоналари, инглиз, немис, рус ва корес тилларидаги луғат ва бадиий китоблар, оила психология, тарих, юридик китоблар, шеърий тўплам китоблар, халқ табобати ва инсонни ўрганишга оид китоблар ҳамда синифдош журналларини тақдим қилдилар. Институтда бу каби китоб кўргазмаларини ўтказиш йўлга қўйилгани устоз ва талабаларнинг вақти ҳамда нақдини тежаётгани ва албатта талабалар дуёнқараши ривожланишида катта омил экани эътироф этилмоқда. Шунингдек, китоб кўргазмалари юртимиздаги нашриётлар фаолияти ва уларда чоп этилаётган янги китоблар билан яқиндан танишишда муҳим аҳамият касб этмоқда. АРМ мудири Камолиддин Маҳкамов   370