islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 6, 2017

Day

СИЗСИЗ Ё РАСУЛАЛЛОҲ !

Тинчлик қадрин билмаганлар ғурбат истайди Тинч ҳаётинг кўролмагач фитна қўзғайди Мусулмонни бир-бирига қарши қайрайди Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ. Чиқаётган оқимларнинг саноғи йўқдир Даъволари ялтироғу саботи йўқдир, Мўъмин қонин тўкар унинг иймони йўқдир Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ. Бир чеккада миссионер ҳам тузоқ қўяди Унга тушган заиф мўъмин динин сотади, Лоқайд бўлсанг ҳолинг  бундан баттар бўлади Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ Яна кимдур аламидан бўлади бедор Сурат  чизиб пайғамбарни масхара этар, Қилиғлари ўзи каби ғашимга тегар Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ. Иймонида садоқатлик Билолимиз йўқ Хақ йўлида  шижоатлик Умаримиз йўқ Фитналарни даф этмоқга мадоримиз  йўқ Қийналиб колдик сизсиз ё Расулаллоҳ.   Жиззах вилоят Зарбдор туман бош имом хатиби Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти сиртқи бўлим  талабаси Бахтиёр  Қораев    177

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ – БУЮК ХУЛҚ СОҲИБИ

Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога дуруду салавотлар бўлсин. 2017 йил 6 декабрь куни Тошкент ислом институтида “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – буюк хулқ соҳиби” шиори остида Ислом тарихи (сийрат) фанидан 3-курс талабалари ўртасида мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими ходими С.Шерхонов, Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, институт ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори И.Аҳроров ҳамда институт устоз ва талабалари иштирок этишди. Мусоқа иштирокчилари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Мусобақада 3-курсдан тўртта гуруҳ иштирок этди. Ҳар бир гуруҳда уч нафар талаба қатнашди. Мусобақа Қуръони карим тиловати билан бошланди. 4 та шарт бўйича давом этган мусобақа қизғин давом этди. Тадбирда иштирок этган гуруҳлар мусобақа шартлари бўйича тўплаган балларидан келиб чиқиб, қуйидаги ўринларни эгалладилар: 1-ўрин: 3-д курс талабалари 186 балл; 2-ўрин: 3-б курс талабалари 173 балл; 3-ўрин: 3-г курс талабалари 170 балл. Мусобақа ғолиблари Тошкент ислом институти раҳбарияти томонидан тайёрланган қимматбаҳо  мукофотлар билан, қолган гуруҳлар эса эсдалик совғалари билан тақдирландилар. “Диний фанлар” кафедраси ходими Абдуллоҳ Қосим 354