islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 23, 2018

Day

ИСЛОМ КАРИМОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН «ЭНГ ЯХШИ ИНШО» ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меъросини оммалаштириш мақсадида Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Энг яхши иншо” танлови ўтказилади. Танлов 2018 йил 25 январда Тошкент Ислом институти“Ахборот-ресурс маркази“да соат 14-00 да бўлиб ўтади. ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ: Танловда ёзилган иншоларни баҳолашда қуйидаги мезонлар қўлланилади: – Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мустақилликни қўлга киритишга, миллий давлатчиликни қуришдаги тарихий рольи ва улкан ҳиссаси ёритиб берилганлиги; – Ислом Каримов асарларида диний бағрикенглик масалаларининг ёритилганлиги; – Ислом Каримовнинг дин соҳасидаги ривожланишга қўшган ҳиссасининг ёритилганлиги; – стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги; – тарихий ҳақиқатга тўғри келиши; – мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги; – илмий манбалардан кенг фойдаланганлиги; – юқори илмий, бадиий савияда ёзилганлиги; – мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланганлиги; – мавзуни ёритишда аниқ статистик маълумотлар ва ҳаётий воқеалар келтирилганлиги; – мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги; – кенг ўқувчиларга мўлжалланганлиги. ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ: Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилган “Энг яхши иншо” танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими 2018 йил 29 январь куни соат 11-00 да институт фоесида ўтказилади. Танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган талабалар Тошкент Ислом институти томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров 190

Аллоҳ “суҳбати”дан маҳрумлик

Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ислом беш асос устига бино қилинган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бериш, Намозни қойим қилиш, Закот бериш, Байтуллоҳни Ҳажж қилиш ва Рамазонда рўза тутиш” ( Муттафақун алайҳ). Намоз – Аллоҳнинг “суҳбати” ва “меҳмондорчилиги”га пешвоз чиқишдир. Инсон ўзи каби бир инсондан ҳадя олса ёки қарз олса унинг учун раҳмат айтишга, қарзини қайтаришга ҳаракат қилади. Шундай экан намоз ҳам Аллоҳнинг бизларга берган неъматларига шукримиз ифодасидир. Унинг “суҳбати”га лаббай дейишимиздир. Энди шу шукрни бажараётганда ҳар тарафга аланглаб, ҳар тарафга қараб, қалбимиз билан бошқа бир муаммоларимиз ҳақида фикр қилиб намоз ўқиш эса юқоридаги улуғ мақомга бепарволикдир. Хушусиз ўқишдан ҳам ёмонроғи эса намозни умуман ўқимасликдир. Бу эса Аллоҳдан қўрқмасликнинг аломати. “Суҳбати”га ошиқмасликнинг белгиси намозга бепарволикдир. Намознинг мақоми, намознинг даражаси, Аллоҳ намозхонлар учун жаннатида алоҳида мақом беришлиги, қабр ва қиёматдаги ҳисобнинг аввалида намоз туриши ҳақида кўплаб оят ва ҳадислар келтирилгандир. Чунки намоз нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш ишларидандир. У диннинг устини, тоатларнинг дури, ибодатнинг асоси, эгасини барча ёмонликлардан қайтаргувчи омилдир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло қуйидагича баён қилади: «Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фахш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни билур» (Анкабут 45-оят). Ояти каримада намозни тўкис адо этиш ҳақида айтилмоқда, чунки ким намозини тўкис адо этар экан у фахш, ёмонлик ва бошқаларга зулм қилишдан ҳам тийилади. Намоз ўз эгасини шундай мақомга чиқарадики тўкис адо этилиши билан Аллоҳдан қўрқадиган ва бандалар ҳаққи ҳақида доимо риоя этадиган қилиб қўяди. Ва яна Аллоҳ таоло намозни баркамол қилиш ҳақида: «Намозни баркамол ўқингиз, закот берингиз ва рукуъ қилувчилар (намозхонлар) билан бирга рукуъ қилингиз (намоз ўқингиз)!» (Бақара, 43-оят). Аллоҳ таоло намозни нафақат ўқиш балки баркамол ҳолда бепарволик билан вақтини ўтказиб юбормай, кечиктирмай ўз вақтида қоим қилишга буйирмоқда, чунки намоз кимнингдир эмас, Аллоҳнинг амри, чақириғидир. Намоз ёрдам сўраш, Аллоҳнинг муҳаббатини илтижо қилиш фурсатидир. «Эй имон келтирганлар! Сабр ва Намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир» (Бақара, 153-оят). Ҳа, намозда банда Аллоҳдан барча қалбидаги эзгу умидларини сўраб олади. Намоз сабр ҳам беради. айниқса холислик ва хушу ва хузу билан ўқилган намоз ҳаловат ҳам беради. Энди бундай “суҳбат”дан бебаҳра қолиш мўмин кишининг бепарволиги, айни дамда Аллоҳдан умид қилмаслиги белгисидир. Намоз покловчи ҳамдир бу ҳақида ҳадисларда гўзал ўхшатмалар келгандир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Айтингларчи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?» дедилар. «Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди», дейишди. «Худди шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади», дедилар У зот” (Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган). Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ким азонни эшитиб туриб, унга жавоб қилмаса, демак у яхшиликни мурод қилмайди ва яхшилик ҳам унга яқин йўламайди». Яна саҳобалардан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Одамзоднинг қулоғига эритилган қалай қуйилгани азонни эшитиб, унга жавоб қилмаганидан яхшироқдир». Азонга жавоб қилиш мукаммал ва чиройли таҳорат олиб масжид сари шошилмоқ, аёлларнинг эса уйларининг ичида намозхоналарида ибодатга ҳозир бўлмоқларидир. Энди бу вақтларни бепарво ва ҳафсаласиз ўтказиб юбориш оқибатида эса, нафақат...