islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 27, 2018

Day

Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими

Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлимининг асосий мақсади Талабаларни маънавий-маърифий жиҳатдан ўстириш, етук мутахассис қилиб тарбиялаш билан бир қаторда, уларнинг жисмоний ривожланишлари учун барча шароитларни яратиш, юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий мафкурани шакллантириш, ёшларни бой тарихий ва маданий меросимизга, миллий аньаналаримизга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, кенг фикрли, соғлом, жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан баркамол, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг моҳиятини тушунадиган ҳамда уларни янги ижтимоий муносабатлар орқали ҳaётга тapғиб эта оладиган шахсларни шакллантириш; Шунингдек, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини талабаларга тушунтириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш; Ислом дини одамларни, барча миллат ва халқларни ҳамиша нурли ҳаётга, эзгулик, ўзаро дўстлик ва инсонийликка даъват этишини, унинг асл, гуманистик мазмунини теран таҳлил этишга қаратилган илмий тадқиқотлар, жаҳон аҳлини бир мақсад йўлида – жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўлида бирлашишга чорлайдиган турли анжуманлар, маърифий тадбирларни амалга ошириш; Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк ватандошларимиз – Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотурудий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий каби алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур тадқиқ этиш, уларнинг илмий-маънавий жасорати, улуғ инсоний фазилатларини кенг тарғиб қилишдан иборат. Бўлимнинг асосий вазифалари: – талабалар дунёқарашини шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятлар, халқимизнинг бой тарихий, маданий ва маънавий мероси асосида уларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, имон-эътиқод, меҳр-шафқатлилик каби инсоний фазилатлар мисолида ҳар тамонлама баркамол авлодни тарбиялайди; – “Таълим тўғрисидаги” Қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”, Республика Олий Мажлиси сессияси материаллари, Президент фармонлари, асарлари, нутқлари, Ҳукуматимиз қарорлари, Ўзбекистан мусулмонлари идораси буйруқ ва кўрсатмалари, таълим-тарбия бошқаруви органлари меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ўз ишини амалга оширади; – бўлим институтда тарбиявий ишларни режалаштиришда гуруҳ мураббийларининг салоҳияти ва қизиқишлари, топшириқларни қай даражада бажара олишларини ҳисобга олади; – талабаларда Ватанга муҳаббат, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Конституцияси ва Давлат рамзларига садоқат ҳиссини тарбиялайди; – маънавий, ақлий, жисмоний баркамол, иқтисодий, ҳуқуқий саводхон, меҳнатсевар, истеъдодли ёшларни аниқлаш ва тарбиялаш, “Оила, маҳалла, институт” концепциясини ҳаётга татбиқ этиш руҳида тарбиялайди; – ёшларимиз онгига она-Ватанга, буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги бунёдкорлик ишларига юксак эҳтиром туйғуларини сингдириб боради; – қадимий тарихий ёдгорликлар ва мустақиллик даврида бунёд этилган маърифий масканларга, музей, театр ва кўргазмаларга саёҳатлар уюштиради; – бошқа таълим-тарбия масканлари иш тажрибасини ўрганади; – Институт Кенгаши, Мураббийлар Кенгашларига қўйилган масалаларни муҳокама қилади, уларнинг қарорларини амалга оширади; – тарбиявий ишларга барча профессор-ўқитувчилар жамоаси, талабалар, мураббийлар, маҳалла ва oтa-оналарни жалб қилади, уларнинг ишларини мувофиқлаштиради; – институтда талабаларнинг бўш вақтларини унумли ташкил этиш ва дарсдан ташқари тарбиявий ишларни тўғри йўлга қўйиш мақсадида уларни илмий, ижодий ва касб-ҳунар тўгараклари ҳамда спорт секцияларига жалб қилади ҳамда мунтазам равишда назорат қилиб боради; – халқимизнинг юксак миллий ва умуминсоний қадриятларининг жамиятимиз маданияти ва маънавиятининг ривожланишига таъсири, уларнинг дунёвий, ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамияти барпо этишда тутган ўрни ва ролини ўрганади ҳамда талаба-ёшларни тарбиялашда амалиётда уларнинг моҳиятини очиб беради; – республика аҳолиси эътиқод қиладиган Ислом дини ва бошқа барча динларнинг маърифий тарихий ва илмий асослари тўғрисида алоҳида чуқур билимларни дунё динларининг ижобий хусусиятлари орқали шакллантиради; – талабалар ўртасида соғлом турмуш...

Девонхона

Девонхона бўлимининг вазифалари: Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва юқори ташкилотлардан келувчи ҳужжатларнинг тўғри ҳисобга олади, ўз вақтида қайд этади ва ижрочиларга топширилишини ташкил этади; Институтдан чиқувчи ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлайди; Ректор номига келувчи ҳужжатларни қабул қилиб олиш, уларни варақчага қайд этиш ва маълум қилиш учун топширади; Ректор кўрсатмасига мувофиқ ҳужжатларни ижро этиш учун юборади; Ректор (проректор) имзоси билан юбориладиган ҳужжатлар қайд этилиб, тўғри расмийлаштирилганлигини текширади; Кирувчи хат-хабарларни, Институт реквизитлари ёзилган босмахона бланкаларини ҳисобга олиб боради; Ижро этилган ҳужжатларни йиғма жилдларга тикиб қўяди; Иш юритишда тугалланган ҳужжатларни архивга топшириш учун расмийлаштиради. 491

Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими

Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими Молиявий, иқтисодий ишлар бўйича проректорга бўйсунган ҳолда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институт Уставига мувофиқ фаолият юритади. Бугунги кунда Ҳ.Аманов бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритиб келмоқда. Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими вазифалари: Институт хўжалик таъминоти ишларини бошқаради; Институт билан корхона, ташкилот, хусусий корхона ва фирмалар ўртасида йўналиш бўйича манфаатли ҳамкорлик шартномаларини тузади ва уларни амалга ошириб боради; Хўжалик мол-мулкининг сақланиши, тикланиши ва тўлдирилиб турилишини таъминлаш, хоналар ва Институт ҳудудида тозаликни назорат қилади; Хоналар аҳволини текшириб туриш, керак бўлган ҳолларда таъмирлаш учун чора-тадбирларини кўради; Кафедра, бўлим ва бўлинмаларни канцелярия жиҳозлари ва хўжалик анжомлари билан таъминлайди; Қайд этиш ва ҳисобот тузиш ишларни ташкил қилади; Мол-мулкни тафтиш қилишда иштирок этади; Институт ректори буйруғи асосида материаллар, канцелярия жиҳозларини олиш талабномаларига, иш бажариш шартномаларига, ишни тугатиш ҳақидаги расмий ҳужжатга, иш ҳақи маълумотномаларига, ишончномаларга, Институт доирасида ҳаракат қилувчи бухгалтерия иш юритиш ҳужжатларига имзо чекади; Товар моддий бойликларини қабул қилиб олиш, сақлаш ва жой-жойига бериш, уларни хоналар ва майдончаларда оқилона жойлаштириш, сақлаш режимига риоя этиш борасидаги ишларни амалга оширади; Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникасига амал қилади; Институтга юклар келтирилганда ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоидаларига риоя этилган ҳолда юк ортиш-тушириш ишларининг бажарилишини таъминлайди; Товар-моддий бойликлар жой-жойига берилишини, омборхона жараёнларини расмийлаштириш, дастлабки кирим-чиқим ҳужжатларини топшириш қоидаларига риоя этилишини ташкил қилади; Товар-моддий бойликларини рўйхатга олишда ва тафтишларни ўтказишда қатнашади; Товар-моддий бойликларини сақланишини, ускуналар, анжом-асбоблар ўз вақтида таъмирланишини, зарур компьютер воситаларини сотиб олишга буюртмалар расмийлаштирилишини, хоналарда ва атроф-теварак ҳудудда озодаликка риоя этилишини таъминлайди; Бўлимга таъминловчилар томонидан келтириладиган буюм ва жиҳозларни қабул қилади; Қабул қилиб олинган буюм ва жиҳозларни талаб қилинган муддатгача яроқли сақланишини кафолатлайди; Сақланадиган буюм ва жиҳозларни сон ва сифат даражаси бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади; Ёнғинга қарши жавобгарликни ўз зиммасига олади; Раҳбарлигидаги ходимларини умумий бошқаради; Иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлайди; Институт биноси ва атроф муҳитини талаб даражада сақланиш, уларга хизмат кўрсатиш ишларини бошқаради; Биноларни жорий ва капитал таъмирлаш ишларини бажаришга раҳбарлик қилади; Ўқув, лаборатория ва талабалар турар жойлари биноларини ўқув ва юмшоқ мебел билан жиҳозлаш ишларини бошқаради; Хоналардаги жиҳозларни талаб даражада сақланишини назорат қилади; Жиҳозларни инвентаризациядан ўтказади; Институтга ташриф буюрган меҳмон ва делегацияларни қабули бўйича ишларни ташкил қилади; Институт атроф муҳитини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига раҳбарлик қилади; Институтда ўтказиладиган мажлис, конференция ва шу каби бошқа анжуманларни ташкилий ишларини ташкил қилади; Биноларда ёнғин хавфсизлиги ишларини ташкил қилади. 800

“Муслим мобил репортёр” лойиҳаси ишга тушди

Ҳурматли мухлис! Энди Сизда муслим.уз сайтининг бевосита мухбири бўлиш имконияти пайдо бўлди. Сиз диний-маърифий йўналишдаги бирор воқеликнинг гувоҳига айландингизми? Бу ажойиб нутқ, маъруза, янгилик, хабар ёки видео ва фото шаклдаги маҳсулот бўлиши мумкин. Уни тезда тасвирга олиб, фото, аудио ёки матнли кўринишда телеграмдаги “@MuslimMobileReportyorBot” ига йўлланг ва “Muslim.uz” порталининг ишончли манба етказувчи репортёрига айланинг. Унутманг, Сиз юборган хабар, мақола ва аудиоматндан ўн минглаб инсонлар манфаат топишлари мумкин. Материалга қўйиладиган талаблар: — “@MuslimMobileReportyorBot”ига хабарни (матн, фото, видео, аудио) юкланг; — фото, видео ва аудио материалларни янада аниқлаштириш учун қисқача матн киритинг; — материалингиз сайтимиз модераторлари томонидан саралангач, оммага зудлик билан тақдим этилади. Сизнинг қобилиятингизни янада ошириш мақсадида модераторларимиз қўшимча вазифалар ҳам бериб боришлари мумкин. Бу маълум маскандаги китоб дўконини тасвирга олиш, таниқли шеър ёки ҳикояни овозли шаклда юбориш ва ҳоказо бўлиши мумкин. Репортёрга қўйиладиган талаблар: 1. 16 ёшдан катта ҳамда фуқаролик паспортига эга бўлиш. 2. Матн, фото, аудио ва видео материалларда муаллифлик ҳуқуқлари бузилмаслиги талаб этилади. 3. Материаллар ўзбек ва рус тилларининг бирида бўлиши ҳамда номақбул сўзлардан фойдаланилмаслиги. 4. Сиёсий мавзулардан йироқ материаллар бўлиши талаб этилади. 5. Репортёрлар томонидан тақдим этилаётган материаллар Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмаслиги лозим. Эслатма: Бошқа шахсга тегишли материалларни муаллифлик ҳуқуқларини бузган ҳолда ўз номидан тақдим этиш таъқиқланади. Бундай материаллар жойлаштирилмайди. ЎМИ Матбуот хизмати 197
1 2