islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2, 2018

Day

“Араб тили” ўқув курси тингловчилари ислоҳотлардан мамнун

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 14 декабрь кунидаги “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида пуллик ўқув курсларини ташкил этиш” тўғрисидаги 01А/140-сонли буйруғи асосида қабул қилинган тингловчилар учун “Араб тили” пуллик ўқув курсларининг машғулотлари 2018 йил 3 январдан бошланган бўлиб, унда билим юртининг тажрибали мударрислари ЎМИ томонидан тасдиқланган дастур асосида ўқув машғулотларини белгиланган тартибда ўтказмоқдалар.  “Араб тили” ўқув курси тингловчилари учун ҳар ойда бир маротаба маънавий-маърифий суҳбатлар ташкил этиш режалаштирилган. Шу боис 2018 йил 1-2 февраль кунлари ТИИ ректори Уйғун Ғафуров иштирокида “Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда диний соҳадаги ислоҳотларни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Хусусан, Ислом цивилизация маркази, Ислом академияси, ТИИда махсус сиртқи бўлим ташкил этилганлиги ва айни вақтда  Республикамиз бўйлаб давом этаётган Қуръони карим мусобақаси ҳам юқорида айтиб ўтилган диний ислоҳотларнинг ёрқин намунаси эканлигига эътибор қаратилди. Суҳбат якунида тингловчилар юртбошимиз, муфтий ҳазратлари, институт жамоаси ва бошқа масъулларга миннатдорчилик изҳор қилиб, диёримизда бўлаётган мана шундай гўзал ислоҳотларга нисбатан эътиборли бўлиш, бефарқ бўлмаслик, аксинча бу каби хайрли ишларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. Қолаверса, мазкур хайрли ишларнинг ташкилотчилари ҳаққига чин қалбдан дуолар қилдилар. АРМ мудири К.Маҳкамов 171

Иншолар танлови ғолиблари республика босқичига йўлланма олдилар

Жорий йилнинг 25 январ куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида талабалари ўртасида “Энг яхши иншо” танлови ўтказилган эди. Тақдирлаш маросими 29 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтди. Мазкур танлов ғолиблари ва иштирокчилари Тошкент ислом институти махсус дипломлар ва китоблар билан тақдирладилар. Ушбу танловда қуйидаги талабалар ғолиб бўлдилар: 1-ўрин – 4-А гуруҳ талабаси Тоштемиров Ҳикматилла Юсупович; 2-ўрин – 1-Б гуруҳ талабаси Ҳакимуллаев Муҳаммадсодиқ Закриё ўғли; 3-ўрин – 1-Д гуруҳ талабаси Маҳкамов Муҳаммад Али Мухиддинжон. Талаба қизлар ўртасида эса қуйидагиларнинг иншолари энг яхши деб топилди: 1-ўрин – 1-З гуруҳ талабаси Атаджанова Ёқутхон Маъруфжон қизи; 2-ўрин – 2-В гуруҳ талабаси Ахмедова Муаттар  Абдуқаюм  қизи; 3-ўрин – 1-З гуруҳ талабаси Нурматова Ирода Шавкат қизи. Мазкур танловда фаол иштирок этган яна 4 нафар талаба Нажмиддинов Бахтиёр, Олимов Зухробиддин,  Парпиева Махлиёхон, Раҳмонова Мадинахонлар Тошкент ислом институтининг фахрий ёрлиқларига сазовор бўлдилар. Шундан сўнг, мажлислар залида иншолар танловида фаол қатнашган талабаларга ТИИ ректори У.Ғафуров Ислом Каримов фонди томонидан эълон қилинган талабалар ўртасида республика миқёсидаги бўлиб ўтадиган иншолар танловига йўлланма ва тавсиялар берди. Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов фонди томонидан эълон қилинган иншолар танлови 2018 йилнинг 22 январидан 22 февралигача давом этади. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров   351

Имконияти чекланган аёллар учун Ислом дини асосларини ўрганишга имконият яратилди

31 январь куни Тошкент шаҳар Аёллар маслаҳат марказида эшитиш ва гапириш бўйича имконияти чекланган аёллар учун илмий-маърифий учрашув ўтказилди. Бу ҳақда ЎМИ сайти хабар бермоқда. Учрашувда Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ўролназар Мустанов маъруза билан иштирок этди. Ў.Мустанов ислом динининг дунё ҳаётидаги энг мукаммал, Аллоҳнинг ўз ҳимоясида бўлган дин экани; Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу динни умматларга ёйишда сўзлари, хатти-ҳаракатлари, амаллари билан кўрсатган ибратлари ва у зотнинг бу қутлуғ йўлдаги жасоратлари, фидойиликлари, садоқатлари, сабру бардошлари ҳақида кенг қамровли маъруза қилди. Таъкидлаш жоиз, Тошкент шаҳар Аёллар маслаҳат марказида кейинги бир йил давомида ҳар ҳафтада икки мартадан диний-маърифий мавзуларга суҳбатлар, мулоқотлар ўтказиш анъана бўлиб қолди. Унда кўпчилик опа-сингилларимиз қизиқиш ва ихлос билан қатнашмоқдалар. Шаҳар отинойилари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ҳар куни бу ерда улардан бири навбатчиликда бўлади, диний-маърифий масалаларда савол билан келганларга жавоб, маслаҳат берадилар. Имконияти чекланган аёллар билан ўтказилган бугунги тадбир ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги хайрли ишлардан биридир. Бир вақтнинг ўзида сурдо таржимаси билан олиб борилган маъруза ўзларига жуда манзур бўлганини иштирокчилар эътироф этдилар. Администратор 138

Қуръони карим ҳақида эътиқодимиз

Қуръон сўзи луғатда “ўқиш”, “жамлаш”, “бир-бирига қўшиш” каби маъноларни англатади. Улумул Қуръон истилоҳида Қуръони каримга бундай таъриф берилган: اَلْقُرْآنُ كَلاَمُ اللهِ تَعَالَى اَلْمُنَزَّلُ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ اَلْمُتَعَبَّدُ بِتِلاَوَتِهِ. “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган ҳамда тиловати ибодат саналадиган Аллоҳ таолонинг каломи Қуръон деб аталади”[1]. Қуръони карим олдинги илоҳий китоблардан бир қанча жиҳати билан фарқ қилади: – Олдинги илоҳий китоблар маълум бир қавмларга хослаб туширилган, Қуръони карим эса бутун башариятга умумий қилиб туширилган; – Олдинги илоҳий китобларнинг асл ҳолида сақланиши Аллоҳ томонидан тайин қилинмаган, Қуръони карим эса сақланиши тайин қилинган. Бунинг сабаби шуки, олдинги  китоблардаги ҳукмлар муайян замон ва қавмларга хос бўлган; Олдинги илоҳий китоблардан кейин яна илоҳий китоблар тушаверган, Қуръони каримдан кейин эса илоҳий китоб асло тушмайди, чунки у қиёматгача башариятга дастуруламал бўладиган охирги илоҳий китобдир. Қуръони каримда 114 та сура бўлиб, улар турли воқеа ва муносабатлар билан 23 йил давомида босқичма-босқич Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга туширилган. Ҳар бир мусулмон Қуръони каримнинг бандаларга нозил қилинган охирги илоҳий дастур эканига иймон келтириши лозим. Бу эса қуйидаги маъноларни билиш ва уларга шак-шубҳасиз ишониш орқали юзага чиқади: Қуръони карим нозил қилинган китобларнинг энг охиргиси, ўзидан олдинги китобларда келтирилган илоҳий таълимотларни тасдиқловчи ва уларни мувофиқлаштирувчи китобдир: وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ الْكِتَابِ وَمُهَيْمِنًا عَلَيْهِ “Сизга (эса, эй Муҳаммад!) ўзидан олдинги Китоб(лар)ни тасдиқ этувчи ва у (китоблар)ни мувофиқлаштирувчи сифатида Китоб (Қуръон)ни ҳақиқатан нозил қилдик” (Моида сураси, 48-оят). Ушбу оят тафсирида Замахшарий раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу китоб бошқа китоблар устидан назоратчи этиб нозил қилинган, чунки бу китоб бошқа китобларнинг тўғри ва аниқлигига гувоҳлик беради”, деган. Қуръони каримга инсоният тарафидан бирор ўзгартириш киритилмаган ва киритилиши мумкин ҳам эмас, чунки у Аллоҳ таоло томонидан муҳофаза қилинувчи китобдир: إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ “Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз асрагувчидирмиз” (Ҳижр сураси, 9-оят).  Ушбу оят тафсирида муфассирлар: “Аллоҳ таоло ушбу Қуръонни муҳофаза қилишни ўз зиммасига олган. Шунга кўра бошқа китобларда бўлгани каби унга бирор нарсани қўшиб қўйишга ёки ундан бирор нарсани олиб ташлашга ёки унинг бирор жойини алмаштиришга ё ўзгартиришга ҳеч кимнинг кучи етмайди”, деганлар. Қуръони карим азиз, яъни кучли ва иззатли китобдир, шунинг учун унга куфр келтирганлар кучсиз ва хор бўладилар: وَإِنَّهُ لَكِتَابٌ عَزِيزٌ “Шубҳасиз, у азиз Китобдир” (Фуссилат сураси, 41-оят).  Яъни Қуръони карим ҳар қандай инкор қилувчини мот қилиб қўядиган ҳужжати кучли тенгсиз китобдир. Қуръони каримга ботил нарсалар, яъни ёлғон ва беҳуда нарсалар мутлақо яқинлаша олмайди. У доимо мусаффо ҳолатида илоҳий мўъжиза бўлиб тураверади: لَا يَأْتِيهِ الْبَاطِلُ مِنْ بَيْنِ يَدَيْهِ وَلَا مِنْ خَلْفِهِ تَنْزِيلٌ مِنْ حَكِيمٍ حَمِيدٍ “Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил (ноҳақлик) келмас. (У) ҳикмат ва ҳамд эгаси (томони)дан нозил қилингандир” (Фуссилат сураси, 42-оят).     Яъни Қуръони каримга бирор тарафдан ҳам ботил кела олмайди, уни инкор қилишнинг умуман иложи йўқдир. Қуръони карим тақводор бандаларни икки дунё саодатига йўлловчи ҳидоятдир: ذَلِكَ الْكِتَابُ لَا رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِلْمُتَّقِينَ    “Ушбу Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дир” (Бақара сураси, 2-оят). Яъни, ушбу китобнинг Аллоҳ таоло ҳузуридан туширилганига шак-шубҳа йўқ. Бу китоб буйруқларига бўйсуниш ва қайтариқларидан қайтиш билан Аллоҳ таолонинг ғазабидан...