islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 13, 2018

Day

УЛУҒ МУТАФФАКИР ОЛИМЛАР ЁДИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан “Улуғ мутаффакир олимлар ёди” номли бадиий кеча бўлиб ўтди. 319

“Аҳли илмни ҳурмат қилишлик Аллоҳнинг розилигини топишлик бўлади”

“Аҳли илмни ҳурмат қилишлик Аллоҳнинг розилигини топишлик бўлади” номли сарлавҳа остида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ­раиси, муфтий Усмонхон Алимов билан суҳбат эълон қилинди. 165

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: мисвок ва ҳинна

Мисвак Оғиздан келадиган ёқимсиз ҳид ва тишлар орасида қолиб кетган таом ёмон бўлиб қолмай, балки соғлиқ учун ҳам зарардир. Шунинг учун Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам муборак тишларини доимо, айниқса ҳар бир намоз олдидан мисвак билан тозалаганлар. Pharba Basel LTD (дори ишлаб чиқариш) ширкати мисвак устида тажриба ўтказди. Натижага кўра, ўсимлик таркибида  милкларни касалланишига, тишларни емирилишига сабаб бўладиган зарарли бактерия ва микробларни ўлдирадиган моддалар топилди. Саудия Арабистонидаги Риёз университети ва АҚШдаги Индиана (Indiana) университети олимлари томонидан ўтказилган тажрибалар ҳам айнан шуни кўрсатди. Ҳинна Исломда тажмил (гўзаллик) воситаларидан яна бири ҳиннадир. Дарҳақиқат, ҳинна дунёнинг турли жойларига Ислом динининг ёйилиши орқали етиб борди. Ва асосий воситага айланди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва У зотнинг саҳобалари розияллоҳу анҳумлар соқолларини ҳинна билан бўяганлар. Аёллар эса у билан сочларини бўяганлар, қўллари ва оёқларига зийнат берганлар. Ҳиннанинг фойдасини замонавий олимлар кашф қилишди. Унга кўра, Ҳинна зарарли бактерияларни ўлдиради. Хусусан, туғма юқимли тери касалликларини муолажасида фойда беради, бош ва танани салқинлаштириш учун ҳам ишлатилади, унда сочни ўстирадиган фойдали моддалар мавжуд. Бу ўсимликнинг дони ва баргида тиббий хусусиятлар бисёрдир. Бугунги кунда мусулмонлар илгаригидек ҳиннага ғоятда эътибор қаратади ва поклик йўлида ундан фойдаланади. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси   231