islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 17, 2018

Day

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Тошкент ислом институти босқичига марҳамат!

Хабарингиз бор, айни пайтда юртимиз бўйлаб “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” танлови ўтказилмоқда. “Тиловат” ва “Ҳифз” йўналишларида бўлиб ўтаётган мусобақанинг туман, вилоят босқичлари ниҳоясига етиб, навбат Тошкент шаҳридаги қориларнинг Республика босқичига чиқиш учун олиб борадиган баҳсларига ҳам етиб келдик. 18, 19 март кунлари пойтахтнинг “Миллий боғ” ҳудудида жойлашган “Наврўз” кошонасида Тошкент шаҳар босқичи ўтказилади. Мазкур мусобақада Тошкент ислом институтининг қори ва қория талабалари ҳам Республика босқичига чиқиш учун алоҳида ўзаро баҳслашадилар. Бугун 17 март куни қори талабалар Олий маъҳад масжидида эртанги олий даражадаги мусобақага йўлланма олиш учун институт саралаш мусобақасида иштирок этмоқдалар. Шундай қилиб, барча Қуръон ихлосмандларини “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” танловининг Тошкент ислом институти босқичини томоша қилиш учун 18, 19 март кунлари соат 9:00 да “Наврўз” кошонасига таклиф этамиз! (Томошабинлар мусобақа биносига эртароқ боришлари тавсия этилади!) Эслатиб ўтамиз, 18 март куни йигитлар ўз маҳоратларини намойиш қиладилар, 19 март куни эса аёл-қизлар мусобақалашадилар. 717

Дин ва жамоат арбоби Исмоил Махдум Сатти ўғли хотираси ёд этилди

Жорий йилнинг 14 март куни Тошкент ислом институти талаба қизлари билан “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир” деб номланган учрашув бўлиб ўтди. Бу муборак учрашувга йирик дин ва жамоат арбоби,  муқаддас динимизни мустабид тузум даврида қўлидаги чўғдек асраб, муборак омонатни келажак авлодга бешикаст етказиш йўлида умрини бахшида қилган забардаст олим Исмоил Махдум Сатти ўғлининг  фарзандлари: Фотимахон ая ва Маҳфузахон аялар табаррук меҳмон бўлди. Тадбир аввалида институт Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ж.Мелиқузиев кириш сўзи билан даврани очиб, бизнинг ожизона таклифимизга ижобат қилиб ташриф буюрган меҳмонларга раҳбарият номидан ўз миннатдорчилигини билдирди. Бу каби улуғ устозларимизнинг яқинлари билан бўладиган учрашувлар талаба қизларнинг билим савияларини ошириш билан бирга бугунги кунда жамиятимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, яратилаётган шарт-шароитларни буюк неъмат эканлигини ҳис қилиб, қадрлашга ундашини таъкидлаб, сўзни меҳмонларга берди. Меҳмонларнинг Исмоил маҳдум билан кечган қимматли хотиралари, ҳис-ҳаяжон тўла ҳаётий ҳикоялари талаба қизлар учун ўта нодир маълумот бўлди. Айниқса, Фотимахон ая, падари бузруквори ҳаётидаги мустабид тузум бошига солган оғир  машаққатлар, жамият маърифати, дин равнақи, фан ривожи учун қўшган улкан ҳиссалари ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашганда, даврадагиларнинг кўзларига ёш қалқиди. Суҳбат қизиқарли, савол-жавобларга ва манфаатга  бой бўлди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи  З.Суярова 328