islom-instituti@mail.ru      
  71-227-42-37
Илмий журнал
Маънавият рукни
Aprel 21, 2018
Day
•
21.04.2018
Финал босқичининг 1-куни ўз ниҳоясига етди (фотолавҳалар)
21 апрель куни эрталаб “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да бошланган эди. Қизғин кечган баҳсларда, дастлаб, Тиловат йўналиши қорилари Қуръони каримни ўқиб беришди. Олдинги мусобақаларда, одатда, биринчи бўлиб Ҳифз қорилари чиқарди, бу гал Тиловат қорилари чиқиб мусобақани бошлагунча, ҳофиз қорилар муҳитга мослашадилар, ҳаяжонлари оз бўлсада йўқолади. Халқаро тажрибага кўра ташкил этилган мазкур мусобақада ҳар бир иштирокчи чиқишидан сўнг унинг баҳолари намойиш этилади. Ташкилотчилар тадбирни ранг-баранг ўтказишни режалаштирган бўлиб, маълум муддат оралиғида зийнат қорилар ва нашид айтувчиларга навбат берилмоқда. Тошкент ислом институти талабалари сермазмун нашидни маромига етказиб айтиб бериб йиғилганлар кайфиятини янада кўтарди. Шундай қилиб, 4 кун давом этадиган Қуръон мусобақасининг эркаклар ўртасида ўтаётган финал босқичининг 1-куни ўз ниҳоясига етди. Маъҳад талабалари финалнинг 3-куни чиқиш қилишлари кутилмоқда. 945
•
21.04.2018
Интиқ кутилган Қуръон мусобақасининг республика босқичи бошланди
Бугун, 21 апрель куни “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да бошланди. Мусобақа бошлангунга қадар институтимиз аъзолари бино ташқарисида ва ичкарисида хизматга шай бўлиб турдилар. Дастлаб, анаънага кўра Ҳусан қори Абдулмажидхон Қуръон тиловат қилди. Сўнг муфтий Усмонхон Алимов иштирокчиларни муборакбод этиб, тадбирни очиб берди. Давлат мадҳияси янграгач, Тиловат йўналиши баҳсларига старт берилди. Маълумот учун, 21-24 апрель кунлари (йигитлар) ва 25-26 апрель кунлари (аёл-қизлар) ўтказилади. Мусобақа жараёнини онлайн намойиш этиш учун барча ҳудудлардаги бош масжидлар ва йирик мажмуаларда катта ҳажмдаги мониторлар ўрнатилиб аҳолимиз учун қулай шароит яратилган. Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичига институтимиз талабалари ҳам иштирок этмоқдалар. Мусобақа жараёнлари институтнинг @islaminstitutuz телеграм каналида фотолавҳалар шаклида ёритиб борилмоқда. 1 313
Янги мақолалар
26-iyun – Xalqaro giyohvandlikka qarshi kurash kuni tarixi
26.06.2026
Муаллиф:
Oliy ma'had
Талаба эга бўлиши муҳим бўлган сифатлар
22.06.2026
Муаллиф:
Oliy ma'had
МУСУЛМОНЛАР ФИТНАЛАРДАН САҚЛАНИШЛАРИ ЛОЗИМ
18.06.2026
Муаллиф:
Oliy ma'had
Илмсиз донишманд
15.06.2026
Муаллиф:
Oliy ma'had
Zayd ibn Sobit roziyallohu anhuning Qur’on jamlanishida tutgan o‘rni
05.06.2026
Муаллиф:
Oliy ma'had