Бугун Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида 21-24 апрель кунлари бўлиб ўтган эркаклар ўртасида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг Республика босқичи ўз ниҳоясига етди. Аввал хабар берганмиздек, институтимиз 3-курс талабаси Нуриддинов Йўлдошбек қори Иброҳим ўғли «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳиби бўлиб, Президент совғаси – Ласетти автомобили билан тақдирланди. Тақдирлаш маросими ниҳоясига етгач, Президент совғаси – Ласетти автомобили Йўлдошбек қорининг устозлари ва курсдошлари ҳамроҳлигида Тошкент ислом институтига олиб келинди. Маъҳад ховлисида ғолибни кутиб олиш учун раҳбарият, устозлар ва талабалар ҳозир бўлишди. Йиғилганлар Йўлдошбек қори ва падари бузрукворларини бағирларига босиб муборакбод этдилар ва беихтиёр қўллар дуога кўтарилди. Барчага Қуръони карим нури ва барокати насиб бўлишини ва халқимизни Каламуллоҳ зиёсидан баҳра қилган мусобақа ташаббускорлари, ташкилотчилари ва иштирокчилари ҳақига қалбдан дуолар қилинди ва ғолиб бўлган Йўлдошбек қорининг кейинги ишларига ҳам баракалар тиланди. 446