islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 10, 2018

Day

Ўзбек қорияси ҳалқаро саҳнада…

Аввал хабар берганимиздек, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг аёл-қизлар ўртасида олий ўринни эгаллаган Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган халқаро Қуръон мусобақасига жўнаб кетган эди. Мусобақага қуръа 7 май куни ташланган эди, унга кўра талабамиз 10 май куни чиқиш қилиши маълум қилинган эди. Бугун соат 10:00да Робия Нажмиддинова Малайзия халқаро Қуръон мусобақасида  ҳифз йўналиши бўйича беллашди. Мусобақа натижаси 12 май куни маълум бўлгунга қадар, маъҳадимиз фахри  бўлган қориямизга Ўзбекистон Республикаси шаънини халқаро мусобақаларда юқорига кўтариб, фахрли ўринлардан бирини қўлга киритишини Яратгандан сўраб дуо қиламиз.  ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова   168

Қориямизга омад тилаб…

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” танловининг Республика босқичи мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳибаси, Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия 3 май куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақасига жўнаб кетган эди. Ушбу халқаро Қуръон мусобақаси Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда бутун дунёдан келган қори ва қориялар баҳсларга киришади. Мусобақа учун 7 май куни қуръа ташланди. Унга кўра Робия Нажмиддинова мужаввид йўналиши бўйича 10 май пайшанба куни иштирок этиши маълум бўлди. Аллоҳ таоло барча иштирокчилар қатори талаба қизимизга ҳам улкан  муваффақият насиб этишини сўраб дуо қиласиз деган умиддамиз.   ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 259