islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 13, 2018

Day

ТИИда «Ягона олимпиада-2018» якуний босқичи ўтказилади: ғолиб имтиҳонсиз талабаликка қабул қилинади

Жорий йилнинг 15 май куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2018” нинг якуний Республика босқичи бўлиб ўтади. Ягона олимпиада ўрта махсус ислом билим юртлари битирувчи курс талабалари орасидан умумтаълим, чет тили ва мутахассислик фанлари бўйича қобилиятли ва истеъдодли талабаларни аниқлаш, уларнинг истеъдоди ва  ижодий қобилиятини намоён қилиш, ихтисослигини чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказилди. Эслатиб ўтамиз, олимпиада ғолиби низомга кўра Тошкент ислом институтига имтиҳонсиз тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади. 140

Институтимиз қорилари саҳарлик ва ифторлик вақтлари телекўрсатувда тиловат қилишади

Хабарингиз бор, Қуръони карим нозил бўлган ой – Рамазони шариф юртимизда 17 май кунидан бошланади. Ушбу ой муносабати билан «Маданият ва Маърифат» телеканали Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда «Қуръони карим маърифати» номли янги кўрсатувни Рамазонда, саҳарлик ва ифторлик вақтларида эфирга узатишни режалаштирган. Ҳозирда кўрсатувни тасвирга олиш жараёнлари жадал давом этмоқда. Ушбу хайрли ишда Тошкент ислом институти қори талабалари ҳам иштирок этадилар. Айни пайтда 3-курс талабалари Нуриддинов Йўлдош қори ва Саидалиев Муҳаммад Хожимирзо қори «Қуръони карим маърифати» кўрсатувига жалб этилган. Эслатиб ўтамиз, ушбу талабалар «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018» республика босқичи ғолиблари ҳисобланади. 147