islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 14, 2018

Day

Олий маъҳад ректори тақдимотда: «Янги китоб нашри илм мухлислари учун энг афзал байрам зиёфатидир»

Бугун, 14 май куни Шайх Зайниддин жоме масжиди мажлислар залида илм-маърифат анжумани бўлиб ўтди. Анжуман Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Камтарлик ва кибр” ва “Эзгулик кушандаси” номли янги китоблари тақдимотига бағишланди. Тадбирда таниқли уламолар, имом-хатиблар, илм-маърифат мухлислари қатнашди. Фото: Muxlis.uz Фото: Muxlis.uz Фото: Muxlis.uz  Анжуман муқаддас Қуръони карим тиловати билан бошланди. Дастлаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Жалолиддин Нуриддинов кириш сўзи билан очиб, Усмонхон Алимовнинг табрикларини етказди ва мамлакатимизда дин ривожи йўлида олиб борилаётган ислоҳатлар, китоб мутолаасининг тобора кучайиб бораётгани хусусида сўзлади. Шунингдек, “Камтарлик ва кибр” ва “Эзгулик кушандаси” китоблари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мазкур асар кибр ва манманлик урчиган, ортиқча ҳою ҳавасга муккасидан кетганлар, эзгулик илдизига болта урувчилар бир оз кўпайган бир даврда ғоятда долзарб эканини таъкидлаб, “Аввало оилавий мутолаа қилишни тавсия қиламан”, деди. Фото: Muxlis.uz Қолаверса, анжуманда устоз Абдуллоҳ Исмоил домла, Тошкент ислом инстути ректори Уйғун Ғофуров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Раҳимберди Раҳмонов ва бошқалар сўзга чиқиб, илм-маърифат ҳамда китобнинг инсон камолотидаги муҳим ўрни ҳақида сўзладилар. Фото: Muxlis.uz Маълумот ўрнида айтиш керакки, Одилхон қори Юнусхон ўғли “Озодалик имоннинг гўзал баҳоси”, “Масжид одоблари”, “Рўза тутиш одоблари”, “Ҳаж маносиклари”, “Исрофдан сақланайлик”, “Меҳр-оқибат жаннат гаровидир”, “Тубанлик гирдоби”, “Қўшничилик ҳақлари ва одоблари”, “Жаннат калити”, “Кенг ризқ ва барака омиллари”, “Тажвид қоидалари” номли китоб ва рисолалар, аудио-видео альбомлар муаллифидир. Фото: Muxlis.uz Фото: Muxlis.uz Фото: Muxlis.uz Фото: Muxlis.uz Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Камтарлик ва кибр” ва “Эзгулик кушандаси” номли янги китоблари пойтахтимиздаги китоб дўконларидан, шунингдек, Шайх Зайниддин жоме масжиди китоб дўконидан харид қилишингиз мумкин. 391

ТИИда “Ҳилол-Нашр” нашриётининг китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди

Китоб – фикрлаш қуроли, хазиналар калити, энг содиқ суҳбатдош, малол келмайдиган йўлдош ва таҳқирламайдиган насиҳатгўйдир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишларига биноан 2018 йил 12 май куни институт ўқитувчи ва талабаларининг диний-маърифий ва маънавий савияларини янада ошириш мақсадида Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан “Ҳилол-Нашр” нашриёти ҳамкорлигида китоб кўргазма савдоси ташкил этилди. 12 май куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар ташкил этилган мазкур кўргазмада институт устоз ва талабалари иштирок этдилар. “Ҳилол-Нашр” нашриёти ходимлари кўргазма иштирокчиларига 75 номдаги 1050 дона “Қуръони карим” мусҳафи, “Ҳадис ва ҳаёт”, “Олтин силсила”, “Нақшбандия: вазифалар, зикрлар”, “Зикр аҳлидан сўранг”, “Васатия-ҳаёт йўли”, “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам”, “Ислом тарихи”, “Зуҳд ва ҳаё” каби кўплаб турли диний-маърифий мавзуларга оид китобларни тақдим қилдилар. Институтда бу каби китоб кўргазмаларини ўтказиш йўлга қўйилгани устоз ва талабаларнинг вақти ҳамда “нақди”ни тежаётгани ва албатта талабалар дуёнқараши ривожланишида катта омил экани эътироф этилмоқда. Шунингдек, китоб кўргазмалари юртимиздаги нашриётлар фаолияти ва уларда чоп этилаётган янги китоблар билан яқиндан танишишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Камолиддин Маҳкамов, ТИИ Ахборот-ресурс маркази мудири 449