islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 17, 2018

Day

Институтимиз талабалари Республика фан олимпиадаларида қатнашмоқдалар

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ республикамизда фаолият кўрсатаётган давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар давлат таълим стандартлари ўқув режасида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган тегишли фанлар бўйича ўз билими ва табиий қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, фанлар ва касбий тайёргарлиги бўйича олган билимларини ижодий қўллаш, ўзларининг ноёб истеъдодларини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошида тузилган ташкилий қўмита томонидан ҳар йили талабалар республика фан олимпиадаси ўтказилиб келинмоқда. Олимпиаданинг биринчи босқичи март-апрель ойларида барча олий таълим муассасаларида бўлиб ўтади ва биринчи ўринни эгаллаган талаба олий таълим муассасаси Илмий кенгаш тавсиясига асосан иккинчи босқичга йўлланма олади. Олимпиаданинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 14-25 май кунлари вазирлик буйруғи билан масъул этиб белгиланган олий таълим муассасаларида бўлиб ўтади. Олимпиадани ўтказилишида вазирликнинг масъул ходимлари иштирок этиб, назоратни олиб борадилар ва олимпиаданинг холисона ўтишини таъминлайдилар. Бизнинг Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтимизда талабалар ҳам ҳар йили ўтказиладиган Республика фан олимпиадаларида қатнашиб, ўз билими ва табиий қобилиятларини намоён этишлари, олган билимларини ижодий қўллаш ва ноёб истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратилиб берилмоқда. Жорий йил апрел ойининг 20-25 кунлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Республика фан олимпиадасининг I босқичи ўтказилди ва уни ўтказиш учун ҳакамлар ҳайъати сифатида профессор-ўқитувчилар жалб қилинди. Кафедраларда ҳакамлар ҳайъати томонидан олимпиаданинг I босқичини ўтказишда қўлланиладиган саволлар ва керакли топшириқлар тузилди. Мусобақа 4 турдан иборат бўлиб, мусобақа талабаларга фанлар бўйича тузилган тест, ёзма иш, реферат ва синхирон таржима каби шартлар асосида ўтди. Шу асосида ғолиблар аниқланди. Мусобақа якунида Диншунослик (мутахассислик), Миллий ғоя (умумкасбий), Олий математика (умумкасбий), Инглиз тили (умумкасбий), Рус тили (умумкасбий) фанлари йўналиши бўйича 5 нафар талаба ғолиб бўлди. “Инглиз тили” бўйича фан олимпиадасининг I – босқичидан аввалги уч ўринни эгаллаган талабалар қуйидагилар: 1-ўрин. Эсчанов Усман Кутлимуратович (исломшунослик  йўналиши, 2 курс,  инглиз тили) 376 балл. 2-ўрин. Турғунбоев Абдулло Баҳтиёр ўғли (исломшунослик йўналиши, 3 курс, инглиз тили) 358 балл. 3-ўрин. Охунжон Абдулла Рустам ўғли (исломшунослик йўналиши, 3 курс, инглиз тили) 352 балл. “Рус тили” бўйича фан олимпиадасининг I – босқичидан аввалги уч ўринни эгаллаган талабалар қуйидагилар: 1-ўрин.  Рўзалиев Ҳикматуллоҳ Абдужаббор ўғли (исломшунослик йўналиши, 2 курс,  рус тили) 373 балл. 2-ўрин. Рахмонов Акбар Сохиб ўғли (исломшунослик йўналиши,  1 курс,  рус тили) 360 балл. 3-ўрин. Махаматхонова Мухлиса Ахролжон кизи (исломшунослик йўналиши, 2 курс, рус тили) 340 балл. “Диншунослик” бўйича фан олимпиадасининг I – босқичидан аввалги уч ўринни эгаллаган талабалар қуйидагилар: 1-ўрин. Мўминов Сиёвуш Назиржон ўғли (исломшунослик  йўналиши, 1 курс,  диншунослик) 371 балл. 2-ўрин. Мавланов Аҳадбек Кулжон ўғли (исломшунослик йўналиши, 1 курс, диншунослик) 368 балл. 3-ўрин. Ибрагимов Мухаммаджон Шарипович (исломшунослик йўналиши, 2 курс, диншунослик) 364 балл. “Миллий Ғоя” бўйича фан олимпиадасининг I – босқичидан аввалги уч ўринни эгаллаган талабалар қуйидагилар: 1-ўрин.  Рахимов Алишер Аюбхон ўғли (исломшунослик йўналиши, 4 курс,  миллий ғоя) 372 балл. 2-ўрин. Ғаниев Акмалхон Адҳамжон ўғли (исломшунослик йўналиши,  4 курс,  миллий ғоя) 364 балл. 3-ўрин. Тоштемиров Ҳикматилла Юсупович (исломшунослик йўналиши, 4 курс, миллий ғоя) 362 балл. “Олий математика” бўйича фан олимпиадасининг I – босқичидан аввалги уч ўринни эгаллаган талабалар қуйидагилар: 1-ўрин.  Сотторов Ойбек Хасанович (исломшунослик йўналиши, 2 курс,  Олий математика) 368 балл. 2-ўрин. Умарходжаев...

Қориямиз Ўзбекистонда

Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган халқаро Қуръон мусобақасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг аёл-қизлар ўртасида олий ўринни эгаллаган Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия мусобақада муносиб тарзда қатнашиб, дунё мамлакатлари ичида 90 балл билан кучли еттиликдан ўрин олиб, финал босқичида беллашди. Ҳамда жорий йилнинг 17 май куни Тошкентга қайтиб келди. Ушбу қориямизни бир гуруҳ талаба қизлар ҳамда маъҳад мураббийлари кутиб олдилар.   Эслатиб ўтамиз, Р.Нажмиддинова 3 май куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақасига жўнаб кетган эди. Шунингдек, мусобақага 7 май куни қуръа ташланиб, унга кўра талабамиз 10 май куни чиқиш қилиши маълум қилинган эди. Халқаро Қуръон мусобақасида  ҳифз йўналиши бўйича беллашиб, маъҳадимиз фахри  бўлган қориямиз Ўзбекистон Республикаси шаънини халқаро мусобақада муносиб тарзда ҳимоя қилди. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 389

Моҳи рамазон шукуҳи

Яратганга шукрки жаннатмакон ўлкамизнинг мўмин-мусулмонлари улуғ ва фазилатли рамазони шарифни бир олам шодлигу қувонч билан кутиб оладилар. Юртдошларимиз бу бебаҳо ва бетакрор тоат мавсумида хайрли ишлар учун бел боғлайдилар. Бошқа ойлардан кўра рамазонда амалларга бир неча баробар ажру савоблар бериладиган қимматли фурсатларни ғанимат билиб, меҳру мурувват, саховат ва силаи раҳм каби олийжаноб, фазилатли, солиҳ амаллардан имкон қадар захира тўплаш илинжида бўладилар. Жорий йилнинг 16 май куни Тошкент ислом институтининг бир гуруҳ талаба қизлари  узоқ йиллар Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ошпазлик ва бошқа касбларда фаолият юритган қарийб бир асрлик умр кўрган Мусо ота уйларига ташриф буюрдилар. Отанинг ҳолидан хабар олиниб, улар билан самимий суҳбатлашилди. Эътибордан масрур қалб эгаси қўлларини дуога очиб, Тошкент ислом институти жамоасига ташаккур изҳор этиб, эзгу тилак, хайрли дуолар қилдилар.   ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 344