islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 9, 2018

Day

Қуръон нозил бўлган ой. Қадр кечаси фазилатлари

Аллоҳ таоло Рамазонни ойларнинг энг улуғ ва шарафлиси қилиб қўйган. Ойларнинг саййиди Рамазон, эзгулик ва хайр мавсуми, тоату ибодат сайлидир. У кўплаб фазилатларни ўз ичига қамраб олган. Жумладан, Исломнинг бош манбаи, инсониятнинг қиёматгача ҳаёт дастури бўлмиш Қуръони карим шу ойда нозил бўлган. Ушбу ойда бир фазилатли кеча борки, У кечанинг фазли ва барокати бемислдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримни Рамазон ойининг Қадр кечасида нозил қилган. Ушбу муборак кунлар муносабати билан жорий йилнинг 8 июн куни Тошкент Ислом институти талаба қизлари иштирокида “Қуръон нозил бўлган ой. Қадр кечаси фазилати” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда институтнинг 4-курс талабаси Саидаҳмедова Барно талаба қизларга Рамазон ойининг ҳар бир кунини ғанимат билиш, уни тоат-ибодат, кишиларга яхшилик қилиш, мурувватли бўлиш, хайрли ва савобли ишларни амалга ошириш, рўзадорларга ифторлик бериш каби солиҳ амаллар билан бирга, унинг охирги ўн кунлигида тоат-ибодат қилишга қаттиқ киришиш ҳам лозим бўлишини таъкидлади. Шунингдек устозлар ҳам Қадр кечасининг фазилатлари ҳақида қизиқарли маълумотларни айтишди. Тадбир манфаатли ва савол-жавобларга бой бўлди. Ахборот ва техник таъминот бўлими ходимаси Д.Каримова 268

Жаннат остоналарининг одоблари

“Албатта, (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан қўшиб яна бирор кимсага дуо (ибодат) қилмангиз!”.[1] Масжид муқаддас даргоҳдир. Зеро,Аллоҳ таоло Ўзининг каломи шарифи Қурьонда шундай марҳамат қилади: “…У (масжид)ларда эртаю кеч Унга (Аллоҳга) тасбеҳ айтадиган кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан, намозни баркамол адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган кун (қиёмат)дан қўрқурлар”[2]. Дарҳақиқат, масжид динимизнинг энг катта рамзларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга катта аҳамият берганлар. Жумладан, У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида биринчи қилган ишлари масжид бино қилишга киришганларидир. Чунки, масжид мусулмонларни бирлаштириш орқали бирдамлик, ҳамфикрлик ва иттифоққа чорлайди. Ниятнинг холислиги: Мусулмон киши уйидан масжидга йўл олаётган вақтида ибодатга сабаб бўладиган ҳар бир қадамига савоб битилишини ҳис қилиши, таҳоратни мукаммал қилиб, кийимларини энг яхшисини кийиши, намозда эса гўё Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиши фазилатли амаллардандир. Зеро, намозхон намозда оламлар Роббиси Аллоҳ таолонинг ҳузурида бўлади. Аллоҳ таоло каломи шарифида шундай дейди: “Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни баркамол адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (ҳаққоний) диндир”[3]. Ёки Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”ларида ҳаммамизга машҳур бўлган 1-рақам остида ёзилган ва амалий жиҳатдан энг эьтиборли бўлган ҳадиси шарифда шундай дейилади: Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: “Амаллар ниятларга кўрадир. Ҳар бир кишига ният қилгани бўлур”. (Бухорий ривояти). Тозаликка риоя қилиш:Ҳақиқатдан ҳам, динимиз мукаммал одоблар сари етаклайди. Динимизнинг кўпчилик покликка эътибор қилмайдиган 14 аср аввал поклик ва беқиёс одобга тарғиб қилишлиги бунинг яққол мисолидир. Масжидга кирганимизда, хусусан намоз ўқиш мобайнида ёнимизда сал нохуш ҳидни ҳис қилсак таъбимиз бузилади. Натижада, намозда шарт бўлган хушуь ва хузуъга путур етади. Масжид одобларидан яна бири мисвоқ ишлатиш ва нохуш ҳидлардан холи ҳолатда киришдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар умматим учун машаққат деб билмаганимда эди, уларга ҳар намоздан олдин мисвак ишлатишни буюрган бўлардим”.[4] Жобир розияллоҳу анҳудан: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким пиёз, саримсоқ пиёз ва кўк пиёз еган бўлса, масжидимизга яқинлашмасин. Чунки, бани одам азият чекадиган нарсадан фаришталар ҳам азият чекурлар”[5]. Бундан ташқари, ҳозирда баъзи футболкалар ёки кўйлаклар тор ва калта кўринишда, ёки у либосларнинг устиларида дин-диёнатимизга ва миллийлигимизга тўғри келмайдиган ёзув ва суратлар туширилган. Хусусан, саждага борилганда белимиз очилиб қолиш ҳоллари кузатилмоқда. Ёки, ёз кунларида йигитлар масжидга калта шортикларда келишади. Ваҳоланки, намозда тоза ва авратни ёпадиган либос кийиш фарз, энг яхши ва гўзалини кийиш эса суннатдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй, Одам авлоди! Сизларга авратларингизни беркитадиган либос ва патлар (зийнат кийимлари)ни туширдик. (Аммо) тақво либоси – бу, яхшироқдир. Бу(лар) Аллоҳнинг мўъжизаларидандир. Шояд (буни) эслаб кўрсалар!”.[6] Бошқа ояти каримада эса:“Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!…”[7]. Пиёда бориш ёки кечки намознинг фазилати: Шу сабабли мусаффо динимизда масжид шаьни, иззати ва ҳурматидан келиб чиқиб, унга тегишли бир қанча фазилатли ва савобли амалларга тарғиб қилган. Масжидга пиёда бориш шулар жумласидандир. Абу Мусо Ашьарий розияллоҳу анҳудан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Инсонларнинг намоз борасида энг буюк ажрлилари унга узоқроқдан юриб келадиганлари ва янада узоқроқларидир…”[8]. Бу ҳадиси муборакда масжидга намозни адо этиш мақсадида узоқдан юриб келишнинг фазилати зикр қилинмоқда. Бошқа ҳадисда худди шу маьнони қувватлаб, масжидга уловда боришдан кўра пиёда боришнинг фазилати устун қўйилган ва мақталган. Бурайда Асламийдан ривоят қилинади: “Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулматда масжидга борувчиларга қиёматдаги мукаммал нур хушхабарини беринг!”,...

Баракотли кеча

Аллоҳ таоло Духон сурасининг 1-6- оятларида шундай марҳамат қилади: Аниқ Китоб (Қуръон) билан қасамёд этурманки, албатта,  Биз  уни  муборак  кечада нозил қилдик. Дарҳақиқат, Биз огоҳлантирувчидирмиз. У (муборак кеча)да барча ҳикматли иш(лар) ажрим қилинур. (У ишлар) Бизнинг ҳузуримиздан бўлган ишлардир. Дарҳақиқат, Биз (пайғамбар) юборувчидирмиз. Бу Роббингиз (томони)дан раҳматдир. Албатта, Унинг ўзи Эшитувчи ва Билувчидир.[1] Имом Насафий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: “Жумҳур уламоларнинг сўзларига кўра, ояти каримадаги муборак кечадан мурод Аллоҳ таолонинг: “Албатта, Биз уни (Қуръонни “Лавҳул-маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида  нозил  қилдик.”[2] Ва: “Рамазон ойи Қуръон нозил қилинган ойдир.”[3]Сўзларига биноан Қадр кечасидир.” Сўнгра айтадилар: Қуръони карим бир жумлада лавҳул маҳфуздан дунё осмонига Қадр кечасида нозил қилган. Сўнгра унга эҳтиёж тушганида Жаброил алайҳиссалом уни Пайғамбари Муҳаммад  соллаллоҳу  алайҳи васалламга бўлинган ҳолатида олиб тушган. Баъзилар, Қуръони каримни бўлинган ҳолда нозил қилиниши бошланиши Қадр кечасида бўлган дейдилар. Муборак, унда тушадиган яхшилик ва барака ва дуонинг қабул бўлишидан иборат яхшилиги кўп маъносида. Агар бу кечанинг унда Қуръон бўлганидан бошқа фазилати бўлмаганида ҳам, баракотли эканлигига шунинг ўзи ҳам кифоя қиларди.[4] [1]Духон сураси 1-6-оятлар. Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг  таржима ва тафсири. 2009-йил Тошкент. ТИУ нашриёти. [2]Қадр сураси 1-оят. Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг  таржима ва тафсири. 2009-йил Тошкент. ТИУ нашриёти. [3]Бақара сураси 851-оят. Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг  таржима ва тафсири. 2009-йил Тошкент. ТИУ нашриёти. [4]Имом Насафий. Тафсирун насафий 1109 б. Тошкент Ислом институти ўқитувчиси, Шайхонтоҳур тумани “Ислом нури” жоме масжиди имом хатиби А. Собиров 129

Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги фазилати

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойининг охирги ўн кунида бошқа кунларидан кўра кўпроқ ибодат қилар, у кунларни эътикоф билан ўтказар ва қадр кечасини ушбу кечалардан қидирар эдилар[1]. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ўз  саҳиҳларида  Оиша  онамиз  розияллоҳу  анҳодан ривоят қиладилар: “Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Рамазон ойининг охирги ўн куни кириб келса, аҳлларини уйғотар,тунларини тирилтирар ва белларини маҳкам боғлар эдилар”[2] Ҳадиси шарифдаги Оиша онамизнинг: “Белларини маҳкам боғлар эдилар”, дегани Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатга одатдагидан кўпроқ жидду-жаҳд қилиб ҳаракат қилганларидан киноя. Баъзилар бу аёлларидан четлашганлари, яқинлик қилмаганларидан киноя дейдилар. “Тунларини тирилтирар эди”деганлари эса, намоз ва бошқа ибодатлар билан туннинг барчасини бедор ўтказар эдилар деган маънода.  Оиша  онамиз  розияллоҳу  анҳодан ривоят қилинган бошқа ҳадисда: “ Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазон ойидан бошқа бирор пайтда бир кечада Қуръони каримнинг барчасини ўқиганларини ҳам, туннинг ҳаммасини то тонггача бедор бўлганларини ҳам, бир ой аввалидан охиригача тўлиқ рўза тутганларини ҳам билмайман”[3] деганлар. “Аҳлларини уйғотар эди”деганлари эса, аёлларини намозга уйғотар эди деган маънода. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатларидан маълумки, У зот аҳлларини бошқа кунларда ҳам ибодатга уйғотар эдилар. Витр ўқимоқчи бўлсалар Оиша онамизни уйғотганлари каби.[4] Аммо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли оилаларини Рамазон ойининг охирги ўн кунида уйғотишлари йилнинг бошқа кунларига нисбатан кўпроқ бўлар эди. [1]Имом Муслим Оиша розиёллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилган(1175) [2]Имом Бухорий ривояти(1913) [3]Имом Насаий ривояти(1641) [4]Имом Бухорий ривояти(952) ТИИ ўқитувчиси, Шайхонтоҳур тумани “Ислом нури” жоме масжиди имом хатиби А. Собиров 320

Қуръон мусобақаси ғолибларининг Умра зиёратидан лавҳалар

Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари Умра зиёратига ота-оналари ва ҳамроҳлари билан биргаликда бориш имкониятини қўлга киритганлари ҳақида маълум қилинган эди. Жорий йилнинг 6 июнь куни, муқаддас Рамазон ойининг 21-кунида эрта тонгдан Тошкент халқаро аэропортида бир гуруҳ талабаларимиз ўз яқинлари билан муборак Умра зиёратига кузатилгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистонлик қориларнинг зиёрати жараёнидан фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Манба: Muslim.uz 224