islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 7, 2018

Day

Махсус сиртқи бўлим кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Аввал хабар берганимиздек, 5 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтган эди. Унга кўра, ушбу бўлимга республикамизда фаолият олиб бораётган, камида беш йиллик иш стажига эга бўлган имом-хатиблар, имом ноиблари, мадраса мударрислари, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази  ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакилликлари ходимларидан иборат жами 144 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди. Жорий йилнинг 7 июль куни натижалар эълон қилиниб, унда 120 нафар абитуриент “Ақоид ва фиқҳ” ва “Араб тили” фанлари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлим Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан ортиқ жоме масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида уч йиллик Махсус сиртқи бўлим ташкил этиш мақсадида”ги буйруғи асосида ташкил этилган. 343

АДОЛАТЛИ БЎЛИНГ!

Масжиддан қайтаётган икки қўшни суҳбатидан: – Қўшни, янги имомизнинг қироатлари чиройли экан-а! Намозларни маза қилиб ўқияпмиз. Маърузалари ҳам маъноли, Қуръон-ҳадисдан гапирар эканлар. Аллоҳ рози бўлсин, илмли инсон эканлар. – “Олим бўлма, одам бўл”, дейишади. Илм бўлса-ю, илмига амал қилмаса бундан ёмони йўқ. Баъзи имом-домлалар илмига амал қилмайди. Бу янги домлаям эски имомимиздек илмига амал қилмас экан… – Ҳой, қўшни, майли домлаларни қўйиб турайлик. Сиздан анчадан бери бир нарса ҳақида сўрамоқчи бўлиб тургандим. Ҳарқалай диний илмингиз мендан кўра тузукроқ. Айримлар ғийбат қилишни ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда жоиз дейишяпти. Ҳақиқатан ҳам баъзи мазҳабларда ғийбат қилиш жоизми? – Ким айтяпти шу гапни?! Ғийбатни мутлақ ҳаром қилингани айнан Қуръоннинг ўзида зикр қилинган. Тўртала мазҳабда ҳам ғийбат қилиш – ҳаром! Мен буни аниқ биламан! – Ғийбат ҳукмини аниқ билсангиз нега ўзингиз амал қилмайсиз? Нега мулла-имомларни ҳадеб ғийбат қилаверасиз? Агар улар илмига амал қилмаса, сиз ҳам билганингизга амал қилмаяпсиз-ку! Бир вақтнинг ўзида “илмига амал қилмайди”, деб иккала имомимизни ҳам ғийбат қилдингиз-а! Устига-устак, “Тўртала мазҳабда ҳам ғийбат қилиш – ҳаром! Мен буни аниқ биламан!” – дейишингиз мени ҳайрон қолдирди. Илмига амал қилмаётган бирор домлани кўрганимизда ўзимиз ҳам қанчадан-қанча билганларимизга амал қилмаётганимизни ҳам ўйлайлик! Мусулмон одам ҳар томонлама инсофли, адолатли бўлиши керак, қўшни! – Гапингиз тўғри, қўшнижон. Ғафлатда қолибман, тавба қилдим! Кўзимни очдингиз. Сиздек инсонни менга қўшни қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!… Манба: fitrat.uz 266