islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 2, 2018

Day

Қадрият миллат кўзгуси

Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуғ зот – бу устоз ва мурраббийлардир. Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Тошкент Ислом институтининг талаба қизлари иштирокида “Қадрият миллат кўзгуси“ деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Тошкент шаҳар вакиллигидан, Нуроний хайрия жамғармаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан вакиллар таклиф қилинди, шунингдек институтнинг аёл устоз-ходимлари ва талаба қизлар иштирок этди. Тантанали байрам тадбири Тошкент ислом институти раҳбарияти томонидан ЎМИ раиси муфтий У.Алимов ҳазратларининг  устоз ва мураббийларга йўллаган табрикномасини ўқиб эшиттириш билан очилди. Тадбирда нуроний онахонларимиз институт аёл устоз-ходимлари ва талаба қизлар билан дилдан суҳбат қилишди. Олий қадрият ҳисобланган миллий урф-одат ва анъаналаримизни ўзида акс эттирган давра суҳбатидан бошланиб, сўнгра институтнинг 1-курс талаба қизлари томонидан тайёрланган “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни”га бағишланган байрам тадбирига уланиб кетди. Тадбирда устозларни мадҳ этувчи шеър ва ҳикматли сўзлар ҳамда қизиқарли саҳнавий  кўринишлар намойиш этилди. ТИИ Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи  З.Суярова 244

Сиз қандай юрасиз?

Инсон ўзининг эҳтиёжи сабабли доимо бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиб туради. Гоҳида ухласа, гоҳида ўтиради, гоҳида юрса, гоҳида югуришга тўғри  келади. Баъзида ибодатга машғул бўлса, баъзида касбу ҳунар билан машғул бўлади. Мўмин киши қайси ҳолатда бўлмасин, албатта, ўша ҳолатга тегишли динида кўрсатилган одобларга риоя қилиши лозим бўлади. Зеро, динида унинг ҳаётидаги ҳар бир ҳолатига тегишли одоблар баён қилиб қўйилгандир. Шу маънода эътиборингизга  пиёда юришга тааллуқли одобларни ҳавола этамиз. Биринчи одоб – эзгу ният қилиш. Мўмин киши барча ҳолатларида дастлаб эзгу ният қилиши лозим бўлади. Агар бир дўстини зиёрат қилишга борса, ушбу зиёрати билан Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлайди. Агар масжидга йўл олса, ибодатни адо этишга ният қилади. Агар касбу кор учун йўлга отланса, аҳли оиласига ҳалол ризқ топиш ниятини қилади. Агар бирор-бир ўйин ўйнамоқчи бўлса, ушбу ўйиндан олдин у билан соғлигини тиклашни, ибодатга қувватли бўлишни ният қилади. Шу маънода пиёда юришда ҳам мусулмонларга манфаат келтириш сингари эзгу ниятлар қилади. Иккинчи одоб –  ҳаром қилинган жойга бормаслик. Мусулмон киши ҳаромга олиб борувчи ҳар бир қадамга гуноҳ ёзилишини, ҳаромдан сақланиб, ҳалолга юрилган ҳар бир қадамга эса савоблар ёзилишини билиши лозимдир. Учинчи одоб  – кибр билан юришдан сақланиш.  Такаббурлик қилиб юриш ёмон оқибатга олиб борувчи қаттиқ қайтарилган ишдир. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай хабар берилган: وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ “Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас”[1]. Ушбу оятни Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ шундай тафсир қилган: “Ер юзида ўзига бино қўйган мутакаббир бўлиб юрмагинки, Аллоҳнинг ғазабига йўлиқиб қоласан. Шунинг учун Аллоҳ таоло: “Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас”, – деган. Оятда келган مُخْتَالٍ калимаси “ўзига бино қўйган” маъносини, فَخُورٍ калимаси “бошқага мақтанувчи маъносини англатади”. Тўртинчи одоб – ўртача тезликда юриш. Юришда ҳаддан зиёд тез ҳам, ниҳоятда секин ҳам бўлмасдан, ўртача ҳаракатланиш ҳам пиёда юриш одобидан ҳисобланади. Бешинчи одоб – юришда орқасига алангламаслик. Юриб кетаётган киши агар орқасига аланглайдиган бўлса, бошқаларда у ҳақида турли гумонлар юзага келиши, ёки бирор нарсага қоқилиб кетиши каби турли нохуш ҳолатларга дучор бўлиши мумкин. Шунинг учун мўмин киши тўғрига қараб виқор билан юриши лозим. Олтинчи одоб  – юришда сохта қўрқоқлик қилмаслик. Бошқаларнинг эътиборини тортиш учун ўзини қўрқиб кетгандек қилиб кўрсатиш ёки ўзини касалликка солиш каби сохтакорликлар Аллоҳнинг ғазабига дучор қиладиган ишлар ҳисобланади. Шунинг учун мўмин киши судралмасдан шахдам юриши лозим бўлади. Умар розияллоҳу анҳу кўчада касалмандга ўхшаб юрган бир йигитни кўриб: “Касалмисан”, – деб сўради. У: “Йўқ”, – деб жавоб берди. Ҳазрати Умар уни дарралари билан бир уриб: “Бўлмаса дадил юргин”, – деб буюрди. Еттинчи одоб –  дадиллик билан юриш. Дадиллик билан юриш ҳам юриш одобларидан ҳисобланади. Дадиллик билан юриш деганда оёқларини судрамасдан шахдам қадамлар билан юриш тушунилади. Юришда пилдираб(жуда майда қадам билан) юриш, касалмандаларга ўхшаб “зўрға” юриш юришдаги одобсизлик ҳисобланади. Мусулмон киши виқор билан, ўзидаги куч-қувватни намоён қилиб юриши лозим. Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек: “Кучли мўмин кучсиз мўминдан кўра севимлидир”. Саккизинчи одоб – ман қилинган юришлардан сақланиш. Мусулмон кишининг одоби уни қуйидаги юришлардан қайтариб туради: – мутакаббирлик билан юриш; – хавотир билан атрофга аланглаб, довдираб юриш; – ўлиб бораётган касалманддек судралиб юриш; – нозланиб юриш; – бирор заруратсиз йўрғалаб юриш....