islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 12, 2018

Day

Нақшбандия машойихлари(2) Салмон Ал-Форсий (розияллоҳу анҳу)

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Нақшбандия силсиласининг иккинчи халқаси ҳисобланади. Салмоний Форсий розияллоҳу анҳу (Абу Абдуллоҳ) Эронликдир. У ўзининг Мадинага келишини шундай ҳикоя қилади: “Исфаҳоннинг Жайҳон қишлоғидан, Эронлик бир ўсмир эдим. Отам бу қишлоқнинг каттаси, обрўли кишиси эди. Отам мени жуда яхши кўрарди, ер-у кўкка ишонмас эди. Мен ўзимни маъжусийликка атаган эдим, шу қадарки, ҳатто оташгоҳда олов ёқиш иши менга топширилган эди. Бизнинг катта еримиз бор эди. Отам деҳқончилик қиларди. Бир куни далага кета олмади ва менга: – Ўғлим, ерга қарай олмадим, сен бориб, бир хабар ол,– деди. Мен далага йўл олдим. Кетар эканман йўлда бир черковга дуч келдим. У ерда ибодат қилаётган кишиларнинг овозини эшитдим. Отам мени ҳеч ким билан кўриштирмагани сабабли, менинг на насроний динидан, на бошқа диндан хабарим бор эди. Черковга кириб, у ердагиларнинг дуо ва ибодатларини эшитдим, менга ёқди. Мен улардан “бу диннинг асл юрти қаерда?” деб сўрадим. Улар “Шом”да, дейишди. Мен уларнинг ёнида оқшомгача қолдим, далага кетмадим. Кечқурун уйга қайтиб, отамга: – Отажон, мен Черковда ибодат этган баъзи инсонларни кўрдим, уларнинг дини менга ёқди,– дедим. Отам қўрқиб кетди: – Болам, бу дин яхши дин эмас. Сенинг боболарингнинг дини яхшироқдир, – деди у. – Йўқ, уларнинг дини яхши, – дедим мен. Отам менинг динимиздан чиқишимдан қўрқиб, мени уйга қамаб қўйди. Мен бир амаллаб насронийларга шу мазмунда хабар йўлладим: – Шомга кетадиган бир карвон бўлса, менга хабар беринг. Бир оз вақт ўтгандан кейин менга карвон ҳақда хабар беришди. Бир иложини қилиб, оёқларимдаги боғни ечдим. Яширин йўлга чиқдим ва, ниҳоят, Шомга етиб келдим. У ерда бу диннинг мансубларидан энг кучли ким эканлигини суриштирдим. “Черковнинг идорачиси бош епископ”, дейишди. Унинг ёнига бордим: – Мен насроний бўлишни истайман, сенинг ёнингда қолиб, сенга хизмат этишни, бу ерда ибодат этишни истайман,– дедим. – Майли ёнимда қол,– деди у. Мен унинг ёнида қолиб, унга хизмат эта бошладим. Аммо бир муддат хизмат қилдим, сўнгра бу одамнинг ёмон бир кимса эканини кўрдим. Бу кимса диндошларини савоб қозонишга чақириб, улардан садақа оларди ва Аллоҳ ризоси учун берилган садақаларни ўзи учун олиб, асрар эди. Фақир ва йўқсилларга ҳеч нарса бермас эди. Нақ етти хум олтин беркитган эди. Бу менга ҳеч ёқмади. Бу одам бир муддат сўнгра ўлди. Насронийлар уни дафн этиш учун тўпландилар. Мен уларга: – Дўстингиз ёмон одам эди. Сиздан садақа талаб этар ва сизни савоб қозонишга ташвиқ этарди, аммо олинган садақаларни ўзи учун сақларди, йўқсилларга ҳеч нарса бермас эди,– дедим. – Сен буни қаердан биласан?– дейишди улар. – Сизларнинг берганларингизни яширган жойини кўрсатишим мумкин, – дедим мен. – Хўп, кўрсат, – дейишди улар. Мен кўрсатдим. Улар ўлган роҳибнинг яширган еттита хумини олиб чиқардилар. – Биз бу одамни кўммаймиз, – дейишди улар ва ўликни чормихга кериб, тошбўрон қилишди. Бир муддат сўнгра черковга янги идорачи тайинланди. Бу киши каби диндор, охиратга боғлиқ, кеча-кундуз ибодат қилган бошқа одамни кўрмадим. Унинг ёнида узоқ қолдим. У ўлим тўшагига ётганда, мен ундан: – Эй фалончи, мени кимга топширасан, нима буйруғинг бор?– деб сўрадим. – Ўғлим, менга ўхшаган биттаси Мусулда бор, динини ўзгартирмади, ахлоқини бузмади. Сен унинг ёнига бор, – деди у. Роҳиб ўлгандан кейин мен Мусулдаги одам ёнига бордим. У яхши инсон эди, аммо у ҳам кўп ўтмай ўлди. Ўлим тўшагида у менга Нусайбиндаги бир шахснинг ёнига боришимни тавсия қилган эди. Мен Нусайбиндаги одам ёнига бордим, уни ҳам яхши инсонлигини кўрдим. Аммо кўп ўтмай, у ҳам ўлим тўшагига...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг диний эркинлик бўйича баёнотига муносабат билдирди

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси маълумотига кўра, 2018 йил 11 декабрда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ўз қарори билан расмий равишда Ўзбекистонни диний эркинликлар масаласида «алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган мамлакатлар рўйхати»дан чиқарди. Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, у шу тариқа мамлакатнинг диний эркинликларни таъминлаш соҳасидаги муҳим ютуқларини тан олди. «Бу қарор кутилган эди, сабаби Ўзбекистон ҳаётнинг барча жабҳаларига таъсир кўрсатаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг тарихий босқичидан ўтмоқда. Америка ва бошқа шериклар бир неча бор Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган, мамлакатни ривожлантиришнинг бешинчи устувор йўналиши – «хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш» бўйича амалий ҳаракатлар натижаларини кўриш имконига эга бўлдилар», – дейилади ТИВ хабарида. 11 декабрь куни Хельсинки комиссиясининг Давлат департаменти қарори эълон қилиниши муносабати билан сенатор Рожер Уикер раислигида эшитувлари бўлиб ўтди. Ҳисобот билан чиқиш қилган элчи Сэм Браунбэкнинг таъкидлашича, «Ўзбекистон янги раҳбарияти ҳақиқатдан ҳам ўзгаришлар жараёнига содиқ ва мамлакатда нафақат диний эркинликлар, балки мажбурий меҳнат ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳам муҳим ютуқларга эришилди». «Ўзбекистонни CPC рўйхатидан чиқариш – ўз вақтида қабул қилинган тўғри қарор. Бу Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлар натижасидир. АҚШ Давлат департаментининг Диний эркинликлар бўйича офиси фаолиятининг 20 йиллик тарихида фақат икки мамлакат бундай рўйхатдан чиқарилди: Вьетнам ва энди Ўзбекистон», – дея маълум қилди Глобал жалб этиш институти раҳбари Крис Сайпл. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Ўзбекистонни диний эркинликлар масаласида махсус кузатув рўйхатига киритгани хабар берилганди. Ўзбекистон бундан аввал мазкур рўйхатда «диний эркинликларнинг тизимли, давомий ва жиддий равишда бузилиши»да иштирок этиб келаётган мамлакат сифатида қайд этилар эди. Манба 169

‎«Иймон калималари» плакати нашр этилди

Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин домла тарафидан тайёрланган янги ‎“Иймон калималари” плакати сотувга чиқди. Плакатни “Қамар“ ва “Ҳилол нашр“ дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Устоз Абдул Азим Зиёуддин муаллифлиги остидаги плакат “Имом Бухорий халқаро маркази“ нашриётида тайёрланган. Қоғози юмшоқ, ламинация қилинган, сарлавҳасига зар босилган бўлиб, нархи 9500 сўм. 149

Биз умматга жаннат амалини сўраб кетган саҳобий

Нўъмон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар: – Агар мен фарз намозини ҳеч қолдирмасдан ўқиб борсам… “Албатта намоз мўминларга вақти тайинланган фарз бўлди”. (Нисо сураси, 103-оят). – Рамазон ойида барча қонун-қоидаларига риоя қилган ҳолда рўза тутсам… “…Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ҳамда ҳидоят ва Фурқоннинг очиқ оятлари бўлиб, Қуръон нозил қилингандир. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин”. (Бақара сураси, 185-оят). – Сўнгра ҳалолни ҳалол деб, ҳаромни ҳаром деб эътиқод қилиб ва ҳаромдан четланиб фақат ҳалол ишларгагина қўл урсам-у… бошқа мустаҳаб-нафл амалларни бажара олмасам, айрим макруҳ ишлардан ўзимни тўхтата олмасам… Жаннатга кираманми?… Бор-йўғи шугина амалим менинг Аллоҳ ҳузурида нажот топишимга ва энг катта орзу-умидим бўлган жаннатга киришимга кифоя қиладими? Ҳеч қандай азоб ёхуд жазога дучор бўлмасдан, Аллоҳга яқин солиҳ бандалар ва пешқадамлар қаторида тураманми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган жавоб содиқ саҳобийнинг қалбини қувончга тўлдирди. Нўъмон розияллоҳу анҳу дилларига ором бағишлайдиган, кўнгилларини тўқ қиладиган жавобни эшитдилар: “Ҳа!” Нўъмон розияллоҳу анҳу шаҳид бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Нўъмон Аллоҳ азза ва жалла ҳақида яхши гумонда бўлди. У Аллоҳни ўзининг хайрли ўйида топди. Мен Нўъмоннинг чўлоқ бўлмаган ҳолда жаннат майсаларини босиб юрганини кўрдим”. «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов 121

Амаллар ниятга қараб бўлади

Узоқ йўлга отланган бир мусофир киши бепаён ялангликда кетар экан узоқдан бир дарахтга кўзи тушиб, отини ўша тарафга бурди. У дарахт тагига етганида отидан тушиб қўлига қозиқни олди ва уни дарахт сояси тушадиган ерга қоқиб унга отини боғлаб қўйди. Сояда овқатланиб бир оз ҳордиқ чиқаргандан сўнг отига минар экан “Мендан кейин келган йўловчилар ҳам уловларини шу қозиққа боғлаб, ундан фойдаланса савоби тегар”, дея қозиғини қоқилган жойида қолдирди ва отига миниб йўлида давом этди. Бир қанча вақтдан кейин бошқа бир йўловчи ўша ердан ўтиб кетар экан, у ҳам дарахт сояси остида дам олиш учун уловини дарахтга боғлади. Вақт пешиндан бир оз ўтиб қолгани учун дарахт сояси ҳам ўзидан бир оз узоқлашган эди. Йўловчи дарахт тагидан соя тарафга юрар экан оёғи ногоҳ ўтлар орасида нимагадир тегиб қоқилиб  тушди. Туриб қараса, ерга қоқиб қўйилган қозиқ турибди. Мендан кейин келган йўловчилар унга чалиниб йиқилиб тушмасин, деб уни суғуриб олиб улоқтирди. Уларнинг бирининг иши тўғри, бошқасиники эса нотўғри бўлиши керак. Аммо, Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган “Амаллар ниятларга қараб бўлади”, деган машҳур ҳадисга кўра, бу йўловчиларнинг ҳар бири қилган иши учун мукофотланади ва уларга савоб ваъда қилинади. Чунки ҳар иккаласининг ҳам қалбида одамларга яхшилик қилиш ва эзгулик бор эди. Шунинг учун ҳам бу воқеада ҳар иккала ҳолат ҳам тўғри деб баҳоланади. Демак, ҳар қандай оддий ишни қилаётганимизда ниятимизни чиройли қилсак, амалларимиз савобли ва икки дунёда ҳам фойдали бўлар экан. Раббимиз нақадар меҳрибон! “Тиллар” кафедраси мудири Ш.Чўлпонов Манба 177
1 2