islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 17, 2018

Day

Ўзбекистон Президентининг ташаббуси жаҳон ҳамжамияти томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди

Жорий йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди, деб хабар берди uza.uz. Резолюциянинг қабул қилиниши 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси бўлди. Давлатимиз раҳбари БМТ юксак минбарида туриб сўзлар экан, Ўзбекистон томонидан таклиф этилган резолюциянинг асосий мақсади “барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат“ эканини қайд этди. Ҳужжат “бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш“га қаратилган. Ушбу ташаббусни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қатор бошқа идоралар билан ҳамкорликда резолюция лойиҳаси матнини ишлаб чиқиш ва уни Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо барча давлатлар билан келишиш бўйича тизимли ишлар олиб борди. Мамлакатимизнинг Нью-Йорк шаҳридаги Доимий ваколатхонасидан маълум қилишларича, БМТга аъзо давлатлар билан ушбу ҳужжат лойиҳасига доир кўплаб ва ҳар томонлама музокаралар якунлари бўйича 12 декабрь куни Президентимизнинг ташаббуси ҳаётга татбиқ этилди. БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлиси давомида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ резолюцияси қабул қилинди. Мазкур резолюция нафақат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватлангани, балки Шимолий Америка ва Лотин Америкаси, Осиё, Африка ва бошқа қитъаларнинг 50 дан зиёд мамлакати билан ҳаммуаллифликда қабул қилингани эътиборга молик. Бу халқаро ҳамжамият томонидан Ўзбекистон раҳбари ташаббусининг долзарблиги ва ўз вақтида илгари сурилган таклиф эканининг юксак эътирофидан далолатдир. Ҳаммуаллифлар қаторида Озарбайжон, Жазоир, Баҳрайн, Беларусь, Гана, Миср, Ҳиндистон, Қозоғистон, Канада, Қатар, Қирғизистон, Ливан, Марокаш, БАА, Ўмон, Покистон, Корея Республикаси, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, Судан, Тожикистон, Таиланд, Тунис, Туркманистон, Филиппин, Япония ва бошқа давлатларни қайд этиш жоиз. Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган резолюцияда маърифатпарварлик ғоясини илгари суриш қайд этилиб, сайёрамизда хавфсизлик ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлидаги интеграция, ўзаро ҳурмат, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, муроса ва ўзаро англашувнинг нечоғли муҳимлиги эътироф этилади. Ҳужжатда динлар, маданиятлар ва конфессиялараро муносабатлардаги уйғунликни рағбатлантириш ҳамда айрим шахсларга нисбатан дин ва эътиқодлар замиридаги камситишларга йўл қўйилишига қарши курашишга қаратилган барча халқаро, минтақавий ва миллий ташаббуслар қўллаб-қувватланади. Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, ушбу ҳужжат барча аъзо давлатларнинг фикр, виждон, дин ёки эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришга доир саъй-ҳаракатларини фаоллаштириш ва шу асосда: а) бутун жамиятда турли дин ва эътиқодлар, уларнинг юрисдикцияси доирасида амал қилувчи турфа диний озчиликлар тарихи, анъаналари, тили ва маданияти ҳақида янада кенг билимларни тарғиб қилиш орқали таълим ва бошқа воситалар ёрдамида дин ва эътиқод эркинлигига доир барча масалаларда ўзаро англашув, бағрикенглик, камситишга йўл қўймаслик борасидаги саъй-ҳаракатлар ва ҳурматни рағбатлантириш; б) миллий ва халқаро даражада маданиятлараро ҳамкорлик ва тинчлик ўрнатишга қаратилган фаолиятнинг турли кўринишларини қўллаб-қувватлаш; в) илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлашга ундайди. Таъкидлаш жоизки, резолюциянинг мақсад ва мазмуни БМТ доирасида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар, жумладан, БМТ Низоми, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадлари, Дин ёки эътиқодлар замиридаги муросасизлик ва камситишларнинг барча шаклларини бартараф этиш тўғрисидаги декларация, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг мавзуга доир анъанавий резолюциялари қ оидаларига тўлиқ мос келади. Айни пайтда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган ҳужжатда аъзо давлатларга миллий ва халқаро ОАВлар,...

Ҳадиси қудсий ва уни ислом тарихидаги ўрни

Ҳадиси қудсий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ таолодан қилган ривоятларидир. Ҳадиси қудсий баъзан Жаброил алайҳиссалом орқали, баъзан эса ваҳий, илоҳий илҳом ёки туш воситасида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўз сўзлари билан асҳобларига сўзлаб берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Парвардигордан ривоят қилишлари, яъни ҳадиснинг ўзига хос санади уни бошқа ҳадислардан фарқлаб туради. Шу боис, аксарият ҳолларда ҳадиси қудсий Аллоҳ таолога нисбат берилади. Қуръони карим билан ҳадиси қудсий қуйидаги жиҳатлар билан бир-биридан фарқланади: – Қуръони каримнинг лафзи ҳам, маъноси ҳам мўъжиза. Аммо ҳадиси қудсий ожиз қолдириш хусусиятига эга эмас. – Қуръон оятлари намозда ўқилади. Ҳадиси қудсий эса ўқилмайди. – Қуръонни инкор қилган кимса кофир бўлади. Ҳадиси қудсийни инкор қилувчи эса фосиқ бўлади. – Қуръони каримнинг лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳдан. Ҳадиси қудсийнинг лафзи Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидан ташкил топган, маъноси эса Аллоҳ тарафидан ваҳий қилинган. – Қуръони каримнинг маъносини ривоят қилиб бўлмайди. Ҳадиси қудсий маъносини ривоят қилиш мумкин. – Қуръони каримни нопок ҳолда ўқиш мумкин эмас. Ҳадиси қудсийни ўқиш ёки ушлаш учун таҳоратшарт қилинмайди. – Жунуб одам Қуръонни ўқиши ёки кўтариб юриши мумкин эмас. Ҳадиси қудсийни жунуб одам ҳам кўтариб ёки ўқиб юраверади. – Қуръони каримдан бир ҳарф ўқиган кимсага ўн ҳасанот ёзилади. Ҳадиси қудсий ўқишга бундай ажр-мукофот белгиланмаган. – Қуръони каримни сотиш дуруст эмас (Имом Аҳмад ривоятларига биноан) ёки макруҳ (Шофеийлар сўзига биноан). Ҳадиси қудсийни сотиш ман этилмаган ва макруҳ ҳам эмас. Ҳадиси қудсийни илоҳий ҳадислар деб ҳам аташади. Уларнинг сони юзтадан кўпроқ. «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов 146
1 2